Пайғамбар алайҳисалом дедилар: «Кимда-ким дунё ажойиботларини кўрмоқчи бўлса, Одам алайҳиссалом қиссасига қарасин».
Оллоҳ субҳанаҳу ва таоло одамни яратишликка аҳд қилди ва Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: «Боргил, ер юзидан бир ҳовуч тупроқ келтиргил!» Жаброил келиб тупроқ олмоқчи бўлганди, ер онт берди: «Мендан тупроқ олмангиз!» деб. Ҳазрат Жаброил ерга раҳми келиб, тупроқ олмади. Ҳазрат Исрофилни юборди, унга ҳам онт берди ва у ҳам тупроқ олмади. Кейин ҳазрат Макоилни жўнатди, ер унга ҳам онт берди, у ҳам тупроқ олмади. Шундан кейин ҳазрат Азроилга фармон бўлди. Ер унга ҳам онт берди. Азроил айтди: «Оллоҳ таолонинг буйруғи сенинг онтингдан азизроқ туради». Сўнг ер юзидан бир ҳовуч тупроқ олди. Оллоҳдан хитоб келди: «Эй Азроил, қаттиқ кўнгилли экансан. Шундай тақдир қилдимки, ҳамма тирикларнинг жонини сенга олдираман».
У тупроқда оқ, қора, чучук, аччиқ, сариқ, яшил, қизил, кўк, қаттиқ, юмшоқ, тоза, нопок, тотли ва тотлиғсиз - ҳаммасининг суви бор эди. Шул сабабдан одам фарзандлари бир-бирига ўхшамаслар, кими поку, кими нопок, кими бетобу кими соғлом, кими қораю кими оқ, ким сариғу кими қизил, ким эслигу кими ақлсиз, кими чучук сўзлию кими аччиқ сўзли, кими қаттиқ кўнгиллию кими юмшоқ кўнгиллидирлар. Азроил у тупроқни Макка ва Тоиф орасидаги Дахно номли ерга қўйди. У тупроқ устига қирқ йил ёмғир ёғди, ўттиз тўққиз йил қайғу-алам ёмғири, бир йил эса севинч ёмғири ёғди. Шу боисдан Одамга севинчдан кўра қайғу кўпроқ бўлди. Оллоҳ таоло қирқ йилдан кейин қудрат қўли билан одам суратини барпо қилди. Одамнинг боши тоиф таравга оёғи Макка тарафга қараган эди. Бунинг ҳикмати тоифнинг Маккадан улуғлигини кўрсатиш учун эмас, балки одам ўрнидан турса юза Маккага қарасин, деганликдан шундай қилиди. Шариатда шунга монанд масъала бор: бизнинг масҳаблардан қачон бирон-бир бемор одам ётиб намоз ўқимоқчи бўлса оёғини қибла тарафга узатур. Шунинг учунки, қачон у намоз ичида сиҳат топгудай бўлса ва ўрнидан турса юзи қиблага қараган бўлғай.
Одамни тупроқдан яратмоқликнинг нима ҳикмати бор эди? қачон Оллоҳ таоло одамни яратаман, деб ҳитоб қилганида барча нарсалар бош кўтариб: «Одамни биздан яратгил», деб таъмиа қилдилар. Тоғ: «Мен қувватликман», деди. Денгиз: «Мен ҳайбатликман», деди. Олтин: «Мен азизман», деди. Осмон: «Мен юксакман», деди. Ҳамма нарсалар ўзларини баланд олиб гап айтдилар. Ер эса тавозуъ қилиб, ҳокисолик билан: «Мен ҳаммадан заифман, оёқ остидаман, менда қувонадиган нарса йўқ», деди. Шунда хитоб келди: «Мен Одамни ердан яратурман» ва Одамни тупроқдан яратди.
Ҳабарда айтадиларки, бир куни Иблис етмиш минг фаришта билан Одам жасади ёнига осмондан тушиб келди, иккала қўли билан Одамнинг қорнига уриб кўрдики, ичи ковак экан. Фаришталарга айтди: «Буни йўлдан чиқариш ўнғай экан». Яна дедики: «Агар Оллоҳ бунинг устидан сизларга эрк берса не қилгайсизлар?» Ҳамалари: «Бўйин сунгаймиз», дедилар. Иблис айтди: (Оят) «Ҳудо номига қасамёд этаманки, агар Оллоҳ уни менинг устимдан ҳукумрон қилиб қўйса, мен унга бўйсунмагайман ва агар мени унинг устидан ҳукумрон қилиб қўйса, уни ўлдиргайман». Ва шу ондаёқ кофир бўлди. (Оят) «Ва у кофирлардан эди».
Яна қирқ йилдан кейин Одамнинг жониға фармон бўлди: «Одамнинг танига киргин!» деб. Жон Одамнинг боши устида туриб қолди, киргани унамади-да «Мен олийман, бу тубанга қандай кирайин», деди. Шунда Жаброил алайҳиссалом келди, унга «Эй азиз жон, Оллоҳ номи билан киргил!» деди. Жон Оллоҳ номини эшитган ҳамон кирди.
Яна бир ривоятда келадики, Жон Одамнинг бошига кириб, икки юз йил туриб қолди. Ундан кейин кўзига кирган эди, кўзлари очилди. Ўз юзини кўрдики, қора тупроқдан яралмиш. Оллоҳ ўз қудратини кўрсатиш учун кўзни яратганди. Сўнгра бурунга келганда бир акса урди. Жаброилга хитоб келди: «Одамнинг бурнидан чиққан нафасни омонат сақлагил!» Ундан оғзига келди, шунда айтдики: «Ал-ҳамду ли-ллаҳи роббил оламин». Оллоҳ ёрлақади: «Парвардигоринг сенга раҳмат қилсин, Мен сени шунинг учун яратдим».
Шундан кейин жон кўксига келди. Шу ерда турмоқчи бўлганди, тура олмади. Шу аснода Оллоҳ таоло: (Оят) «Ва инсон шошиладурган бир маҳлуқ қилиб яратилди», деди. Шундан сўнг қорнига келганди, таом истади. Жон жасад ичида ёйила бошлади, суяклар, гўшт, тери, томир кабилан ҳосил бўлди, тебрана бошлади.
Одамнинг териси бағоят кўркли эди. Кундан-кун тиниқлаша бошлади. Қачонки иллатлар ҳосил бўла бошлаганда, тери суюлди. Ўша терининг белгиси бармоқлар учида қолди, у тирноқларга айланди. Савол: Жоннинг кирарда осонликда қарор топгани ва чиқар чоғида қийинчилик билан чиқарида не ҳикмат бор? Жавоб: Бунинг боиси шулки, кирар пайтда у Оллоҳ таолонинг «Роббинг раҳмати билан киргин», деган хитобини эшитиб, ўнғайгина кирганди, чиқарда эса «Яна раҳмат севинчини эшитмагунча чиқмасман», деяркан. Кўрмасмисан, кимнинг бахти бор бўлса, (Оят) «Сизларга ваъда қилинган жаннат башорат бўлсин!» деган башоратни эшитиб, ўнғайгина чиқади, Ким бадбахт бўлса жони қаттиғлик билан чиқади. Бундан Оллоҳнинг ўзи асрасин.
Одами сафий алайҳиссалом ўша ҳолда етти кун ўтирдилар. Шундан кейин Оллоҳ таоло қизил олтиндан яратилган гавҳар билан безак берилган бир тахт тушурди. Унга ажойиб саруполар кийдирди, бошига олтин тож ўрнатди. Уни тахт устига ўтказди. Етти юз минг фаришталар Оллоҳ таолонинг фармони билан келиб, Одамнинг тенграсида сафландилар. У тахт «Масжид ул-Харам» билан баробар келарди. Тахт устига бир курси қўйилди. У Каъба билан баробар эди. Ўн йиғоч (таҳминан 9 км келадиган масофа бирлиги) лик ер «Харам» деб аталди.
Оллоҳ таоло Одамни бутун кўркликлар билан безатди. Тишларидан нур балқирди, кўзлари нурга монанд, Муҳаммад мустафонинг нури Одамнинг юзида тўлин ой янглиғ балқиб турарди. Одам ул нурнинг равшанлигини кўриб, «бу нурни бир кўрсам», деб истак билдирди. Оллоҳнинг фармони билан у нур Одамнинг ўнг яноғига, ундан елкасига, ундан қўлига инди. Нур қўлида кўтарила бориб, шаҳодат бармоғининг учида тўхтади. Одам бу бармоғини юқорига кўтариб, унинг кўркини кўриб тонг қолди-да: «Лаа илаҳа иллалоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ», деди. Аввал бармоқни кўтариб, шаҳода калимасини айтмоқ Одам фарзандларига шундан суннат бўлиб қолди.
Фаришталар Одамни осмонга олиб чиқдилар. Жаброил алайҳиссалом бир от келтирди. У мушк-анбардан яратилганди. Одам унга минди. Жаброил алайҳиссалом тизгинини тутди. Ҳазрат Мекоил ўнгида, ҳазрат Исрофил сўлида юриб, осмонларни кездилар. Фаришталар йўлиққанида Одам уларга: «Ассалому алайка ё малоикаталлоҳу!» деб салом қилар эди. Бунга жавобан фаришталар: «Алайкумуссалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!» дер эдилар. Оллоҳ таоло хитоб қилдиик: «Бу сенинг саломинг бўлур ва яна сенинг ўғлонларингнинг қиёматга қадар саломлари бўлур!».
Одамни жаннатга киритганларида у ердаги неъматларни, ҳурларни, қасрларни томоша қилиб юриб, ўзига ўхшаган маҳлуқотга кўзи тушмагач, кўнгли тўлмади. Шунда Оллоҳ таоло Одамни уйқуга чўмдирди. Узоқ давом этган уйқу орасида Оллоҳ таоло Одамнинг чап биқини қобирғасидан Ҳаввони яратди. Савол: Ҳаввони Одамнинг уйқуси ичида ярамоқлигига сабаб нимадир? Жавоб: Одам бедор бўлса жони оғрирди, шу боис Ҳаввони душман тутиб қолиши мумкин эди. Агар ўзидан яратилганини билмаса, уни севмагай эди. Оллоҳ таоло Ҳаввони эгри суякдан яратди, шу туфайли халқ орасида: «Аёллар эгри суякдан турар, уни тўғитрлайман деб синдириб қўйиш мумкин», деган матал юради. Одамда Ҳаввони ўзидан яратилганини кўриб, унинг муҳаббати кўнглига жо бўлди. Ҳавво ғоят кўрклик эди.
Ҳабарда келишича, Оллоҳ таоло ҳуснни юз улуш қилди, унинг тўқсон тўққизини Ҳаввога берди. Қолган бир улушини ўн қисмга бўлиб, тўққизини Юсуф алайҳиссаломга ва қолганларини башариятга берди. Одам Ҳаввони ўзига ўхшаганлигини кўриб, кўнглида рағбат уйғонди ва «Менга яқинроқ келгил!» дея чорлади. Ҳавво айтди: «Мени истасанг ўзинг келгил!» Одам ўрнидан турди, Ҳаввонинг қошига келди. Агар у бир соат сабр қилганда эди, Ҳаввонинг ўзи келар эди. Шу тариқа эрнинг хотинлар қошига бормоқлиги суннат бўлиб қолди. Аммо қачон жаннатга кирсалар хотинлар эрлари қошига келадилар.
Одам Ҳаввога тегинган эди, Жаброил алайҳиссалом тўхтатди: «Эй Одам, Ҳавво сеникидир, лекин никоҳ қилмагунча раво бўлмас». Оллоҳ таоло ўзининг пок зоти ила Одам ва Ҳавво никоҳига хутба қилди.
У хутба бу турур: «Ҳамд-менинг мақтовим, менинг исмим-Оллоҳ, раҳмон - менинг ҳазиналарим калити, раҳим - гуноҳкорларимнинг гуноҳини кечиш калти, улуғлик - менинг либосим, буюклик - менинг тўним, азизлик ва саҳийлик - менинг гўзаллигим, гўзаллик ва улуғлик - менинг мартабам, инсонларнинг ҳаммаси - менинг қулларим ва чўриларим, анбиёлар ва пайғамбарлар - менинг элчиларим ва танлаган бандаларимдир. Муҳаммад - менинг ҳабибим ва пайғамбарим, унинг умматлари - умматларнинг яхшисидир ва менинг севган дўстларимдир. Мен, бадаҳқиқ нарсаларни жуфт яратдим, токи бу билан менинг бирлигимга исбот топсинлар. Шоҳид бўлинглар, менинг фаришталарим ва менинг аршимни кўтариб тургувчилар ва менинг осмонимдан сокинлар - Мен, батаҳқиқ, жуфтладим чўрим Ҳаввони қудратимнинг санъати бўлган ва яратишимнинг ажойиботи бўлган Одамга. Менга тасбеҳ айтиш (Субҳаналлоҳ дейиш) ва таҳлил айтиш (Ла илаҳа иллалоҳ дейиш) ва одам болаларининг намоз ўқиши маҳр қилинди. Эй Одам, жаннатимга кир ва меваларимдан тановул қил. Мана бу дарахтга яқинлашманглар. Салом бўлсин ҳар иккалангларга ва менинг раҳматим ҳам бўлсин. Одамларнинг парвардигори бўлган Оллоҳга шукур».
Ҳабарда келурки, Одамдан сўрадилар: «Нега Одам аталдинг?» Жавоб бердилар: «Шунинг учунки, мен бир одим ер тупроғидан яратилдим». Ҳаввога савол қилдилар: «Не учун Ҳавво атадилар?» Жавоб бердиларки: «Тирик жондан яратилдим».
Яна баъзилар айтадиларки, Одам тупроқдан яратилдим, тупроқ турган сайин кўркли бўлар. Ҳавво эса этдан яратилди, эт турган сари сасир. Шу туфайли хотинлар қариса, кўркини йўқотур.
Одам ва Ҳавво никоҳланганларидан кейин хитоб келди: «Эй Одам, жуфтинг Билан жаннатга киргил, неъматлардан енглар. Аммо манна бу дарахтга яқинлашманглар золимлардан бўлгайсизлар». Бу дарахт - буғдой дарахти эди.
Аммо Ҳаввон ер юзида яратилдими ё жаннатда, бу хусусида уламолар орасида ихтилоф бор.
Азозил жаннатда эркли эди, жамики фаришталарга илм ўргатар эди. Бир куни кўрдиларки, «Лавҳул Маҳфуз» да фаришталардан бири малъун бўлади, деб ёзиғлиғ экан. Фаришталар бундан беҳад қўрқдилар, Азозилга келиб: «Сен устозмисан, биз ғоят қўрқаяпмизки, бизни дуо қилғил, Оллоҳ таоло бизни лаънатдан асрасин».
Азозил дуо қилди, фаришталар «Омин» дедилар. Оллоҳ таоло унинг дуоси Билан фаришталарни асради, ўзи эса лаънатга учради. Фармон келди: «Одамни нурдан ясалган тахт устига ўтказиб, елкаларига кўтариб, жаннатни кезсинлар!» Бунга сабаб шу Эдики, Одам ҳали яратилмасдан илгари фаришталар: «Одам фарзандлари фасод ишларни қилгайлар, қон тўккайлар», деб ғийбат қилгандилар. «Биз бир қанча тасбеҳтақдис лозим бўлса айтармиз», деб ўзларини юқори олдилар. Уларнинг бу сўзлари Оллоҳга хуш келмади. Ҳукм қилдики: «Одамни ғийбат қилдингиз, савобларингиз бекор бўлди. Ул савоблар сизлардан олиниб, Одам фарзандарига берилди. Ўша ғийбатнинг жазоси шудур. Бу кун ҳамма фришталар боринг, Одам тахтини бўйнингизга кўтариб, ҳизматини бажо келтиринг!»
Ундан кейин Оллоҳ таоло Одамга «Исмлар илми» ни ўргатди. Сўнг жамики нарсаларни фаришталарга кўрсатиб: «Агар сизлар ростгўй бўлсангиз бу нарсаларнинг отини менга айтиб беринг», деди. Фаришталар ожиз бўлиб: «Парвардигоро, Сен покдурсан, Сен ўргатгандан бошқа ҳеч бир илмимиз йўқдир, ўзгасини билмасмиз», дедилар. Одамга фармон бўлди: «Эй Одам, буларга анави нарсаларнинг номларини айтиб бергил!» Одам уларнинг номларини айтиб берди: «Бу дарахт, бу тош, бу сув . . .» Ҳамма нарсаларнинг номини жамики тиллар Билан баён қилди. Шунда: «Эй фаришталар, сизларга айтмадими, Мен билганни сизлар билмайсизлар», деган хитоби келди, «Энди сизларга маълум бўлдики, Одам олимдир, сизлар обидсизлар. Менинг наздимда минг обиддан бир олим афзалдир.
Қайда обид бўлса, олимга ҳизмат қилмоғи керак. У маҳдум бўлсин, сизлар ҳодим бўлинг, у масжид бўлсин, сизлар сожид (сажда қилувчи) бўлинг, Одамга сажда қилинг!» Жумла фаришталар сажда қилдилар. Ёлғиз Азозил сажда қилмади, бўйсунмади, улуғсинди, кофирлардан бўлди. Қачон фаришталар сажда қилгач, кўрдиларки, Иблис сажда қилмасдан турарди. Шукр, дедилар ва севинганларидан яна бир сажда келтирдилар. (Бу кун намозда икки сажда қилмоқлик боиси шундадир).
Ҳабарда келишича, Одам жаннат ичида ярим кун қолди. У жаҳоннинг бир куни бу дунёнинг ҳисобида беш юз йил бўлур. Тупроқдан яратилгандан кейин то жаннатга боргунча минг икки юз қирқ йил фурсат ўтганди.
Азозил сажда қилмагандан сўнг: «Не учун сажда қимассан?» деган хитоб қилди. Иблис: «Мен ундан ортиқман. Мени ўтдан яратдинг, уни эса қаор тупроқдан яратдинг», деди. Бу даъвони қилгандан сўнг Азозил отини кўтардилар, Иблис деган ном бердилар. Иблиснинг маъноси «ноумид» деганидир. Иблиси лаъин ўтни тупроқдан ортиқ, деди. Билмадики, тупроқ ўтдан ортиқ туришлигини. Бунга далил шуки, ўт ўғридир, унга қандай нарсани берсалар йўқ қилур, қайтиб бермас. Аммо тупроққа бир ҳовуч берсангиз, ўнни юз қилиб қайтарур. Иблис ўтга қувонди, бу боис ўтга қайтадиган бўлди. Одам Оллоҳга қувонди, шунинг учун тангрига қайтадиган бўлди. Ким нимадан қувонар бўлса, ўшанга қайтадиган бўлди.
Иблис: «Илоҳо, юз минг йил ибодат қилдим, мнга унинг эвазини бергил!». «Не тиларсан?» деган хитоб келди.
Иблис қиёма кунига қадар яшашлик учун узоқ умр тилади: «Эй Парвардигорим, улар тириладиган кунга қадар менга муҳлат Бер!».
Муфассирлар айтурлар, у бадбахт Оллоҳга ҳийла қилмоқчи бўлди ва қиёмат кунига қадар умр тилади. Мақсади шу Эдики, ўликлар тириладиган кунгача ҳаёт бўлсам менга бошқа ўлим бўлмайди, деб умид қилганди. Оллоҳ унинг сирини билди ва: «Албатта, сен муҳлат берилганлардандирсан, то маълум вақтнинг кунигача», деб жавоб берди. Унга ўзи тилаган кунгача эмас, маълум кунгача умр берилди.
Яна бир мўътабар тафсирда келадики, Иблис ўйлади: «Бу кун тангри фаришталари кучлидир, улар билан беллашишга қудратим етмас. Агар ўликлар тириладиган кунгача умр берилса, унгача Жаброил, Исрофил, Азроил ва бошқа фаришталарнинг ҳаммаси ўлсалар, тангри ёлғиз қолади, шунда у Билан жанг қилгайман», деб. Савол: «Иблис маълум бўлгандан сўнг жаннатга кирмоқликка қандай йўл топди?» Жавоб: «Оллоҳнинг Одам фарзандлари устидан сенга нусрат бердим», деган фармонидир. Яна бир тасдиқ Расул алайҳиссаломнинг: «Қон одамларнинг танида қандай юрса, шайтон ҳам шундай юрар», деганларидир.
Савол: «Одам ва Ҳаввони буғдой дарахтидан қайтармоқнинг не ҳикмати бор эди?» Жавоб: Оллоҳ таоло Одамни яратмасдан илгари: «Мен ер юзида халифа (ўринбосар) яратмоқчиман», деганидир. Буғдойдан есалар, бу уларнинг жаннатдан чиқмоқликларига сабаб бўлиши тақдир этилганди. Яна бир жавоб шуки, Оллоҳ таоло дунёда одамзотнинг таоми буғдой бўлишини тақдир қилганди, шу боис хитоб қилди: «Жаннатнинг ҳамма неъматларидан егил, буғдой емагил!» деб.
Савол: «Жаннатга киритилмоқликда не ҳикмат бор эди? «Жавоб: «Жаннатга киритган кунда башарият Одамнинг пуштикамарида эди». Савол: мўминлар ўз ўринларини кўришлик учун жаннатга кирдилар, лекин Одамнинг пуштикамарида мўминлар Билан бирга кофирлар ҳам бор эди-ку? Уларнинг кирмоғида нима ҳикмат бор? Жвоб: Мўминлар ўз ўринларини кўрсинлар, дунёга келганларида жаннатга қайтиш умидида ибодатни кўп қилсинлар деб, кофирлар эса дўзахга борганларида жаннатда кўрган неъматлар учун кўпроқ ҳасрат чексинлар деб беҳиштга киритилганлар. Жаннатга киритмоқликнинг Яна бир ҳикмати шуки, Оллоҳ таоло азалда (Оят) «Албатта Оллоҳ таоло мўминлардан жонларни ва молларни уларга жаннат бериб сотиб олди», деган ҳукм қилган эди. Шариатда кўрилмаган нарса Билан савдолашмоқ раво бўлмгани учун ҳам жаннатни кўрсатгандир. Бу савдода сотган ҳам, олган ҳам Оллоҳ таолодир, унинг далили Муҳаммад Мустафо алайҳиссаломдир.
Уламолар ихтилоф қилдиларки, Одамнинг зурриётини қай жойидан пуштикамаридан чиқарди, деб. Баъзилар жаннатга киргунча, баъзилар жаннатда, баъзилар жаннатдан чиққандан кейин дедилар.
Оллоҳ таоло Одам фарзандларини унинг пуштикамаридан чумолига ўхшаган кичик бир одамлар суратида чиқарди, уларнинг оқиллари ҳам, мўминлари ва кофирлари ҳам бор эди. Оллоҳдан хитоб келди: «Мен сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?» Ҳаммалри: «ори, Парвардигоримизсан», деб жавоб бердилар. Одам уларни кўргач: «Илоҳо, булар кимлардир?» деди. Хитоб келди: «Булар сенинг то қиёматга қадар дунёга келадиган фарзандларингдир». Одам уларнинг кўплигини кўриб: «Илоҳо, булар ер юзига қандай қилиб сиққайлар?» деди. Хитоб келди: «Эй Одам, тўрт улуш қилурман. Булар улуши оталар пуштикамарида, бир улуши оналар қорнида, бир улуши ер юзида, бир улуши ер қўйнида бўлади». Одам уларга қараб, бировни кўр, бировни оқсоқ кўрди, бировни оғриқ, бировни эса нимжон кўрди: Илоҳи, буларни не учун бирдек яратмадинг? Хитоб келди: «Эй Одам, жаннатни яратдим, унга киргувчиларни ҳам бино қилдим. Дўзахни яратдим, унга тушгувчиларни ҳам бино қилдим. Агар кўрларни яратмасам эди, кўзлилар шукур қилмас эдилар, бемаорни яратдим, соғлар шукур қилсинлар деб». Уларнинг бир қанчасини жаннатнинг ўнг томонига, бир қанчасини эса дўзахнинг сўл томонига турғазди ва хитоб қилди: «Анна улар жаннатда ва Мен парво қилмайман, ана улар дўзахда ва Мен парво қилмайман».
Ва Яна бир ривоятда келадики, уларнинг ҳаммасини дунёга чиқарди ва «Дунёни кўриб келинг», деди. Келдилар, дунёни кўрдилар, унда қолдилар, озроғи қайтиб келдилар. Хитоб келди: «Қолганларинг қани?» Дедилар: «Дунёни кўрдилар, кўнгиллари дунёни тилади, унда қолдилар». Фармон бўлди: «Жаннатга боринг, уни нима эканини кўринг!» Бордилар, кўрдилар, кўплари жаннатда қолдилар. Хитоб келди: «Бошқаларинг қани?» Дедилар: «Илоҳо, улар жаннатни истадилар, унда қолдилар». Дедиларки, дунёда қолганлари кофирлар эди, жаннатда қолганлари мўминлар эди, жаннатда қолмай қайтиб келганлари Оллоҳнинг хос қуллари эди. Хитоб келди: «Дунёга кўнгил бермадингиз, жаннатда қолмадингиз, энди нимани истайсиз?» Дедилар: «Илоҳо, бизга Дуне керакмас, жаннат керакмас, Сен кераксан». Хитоб келди: «Кимки мени тиласа, хазинам ичидаги қайси бало улуғроқ бўлса, ўшани уларга берурман». Дедилар: «Ул балони берганингда биз Билан бирга бўлурмисан?». Деди: «Бўлурман». Дедилар: «Илоҳо, бало етганда Сен биз Билан бирга бўлсанг, ҳар қанча бало берсанг ҳам қабул қилгаймиз». (Ҳадис) Расул алайҳиссалом дедилар: «Дарҳақиқат, балонинг энг қаттиғи пайғамбарларга келур, ундан сўнг авлиёларга келур ва ундан кейин тартиб билан. . .»
Ҳабарда келурки, Шайх Шублий дунёдан ўтгандан кейин уни тушда кўриб «Ҳолинг қандай?» Дея сўрабдилар. Жавоб берибдики: «Мени Дафн қилганларингдан кейин Мункар-Накр алайҳиссаломлар келишди Тангринг Ким?» Дея сўроққа тутдилар. Уларга жавоб айтдим: «Менинг Тангрим отамиз Одамни жаннат ичида нурдан ясалган тахт устига ўтказдирган, осмон фаришталарини отамизга сажда қилдирган зотдир. Жаброил, Мекоил, Исрофил, Азроил алайҳиссаломлар ҳам улар Билан бирга эдилар. Сизлар сажда қилдингиз, мен эса ҳамма қариндошларим Билан томоша қилиб турган эдим». Шунда улар бир-бирларига қараб: «Бу ҳамманинг номидан сўзлар, ўзининг сўзини сўзламас, кетайлик», дедилар. Агар улар иккаласининг қандай қочганини кўрсанг эди. Агар Яна бироз тўхтаганларингда эди, уларни тутиб: «Сизнинг Тангрингиз Ким? деб сўраган бўлардим. Қанча жавоб берсалар ҳам ҳужжат Билан уларни тиндирмас эдим».
Яна мақсадга келамиз. Иблис малъун бўлгач, жаннатдан қувилди ва у ерга Кира олмайдиган бўлди. Кўнглига Одам ва Ҳаввога нисбатан адовати тўлиб-тошди. Уларни васваса Билан жаннатдан чиқаришликка ният қилди.
Ўша пайтда илон туяга ўхшаган чиройлик суратлик эди, қизил, яшил ва турли безаклар Билан зийнатланган қанотлари бор эди. Ҳавво илоннинг чиройига маҳлиё бўлиб, у Билан сўзлашиб турарди. Иблис бундан ҳабар топиб, илондан «Мени жаннатга олиб киргил, Ҳавво Билан сўзлашмайиш», деб илтимос қилди. Илон қўрқиб, кўнмади. Иблис: «Оғзингни очгил, мен кирайин», деди. Илон оғзини очди, Иблис унинг тили остига яширинди, жаннатга кирди.
Илон Оам ва Ҳавво тахти қаршисига келиб тўхтади, унинг тили тагидан Иблис сўзлади. Одам унинг сўзларига эътибор бермганди, Ҳаввога юзланди. Хотинлар кўнгли юмшоқ бўлади деб ўйлаганди-да. Ҳаввога қараб деди: «Тангри сизларни нима учун буғдой дарахтидан қайтарганини билармисан? «Ҳавво деди: «Билмасман». Иблис деди: «Шунинг учун қайтардики, Ким дарахтдан мева еса, у жаннатда мангу қолур, ўлим кўрмас». (Оят) «Эй Одам, сенга мевасини еса абадий қоладиган дарахтни вафоний бўлмайдиган подишоҳликни кўрсатайми?»
Ҳаввонинг бу сўзларга кўнгли мойил бўлди, ўрнидан туриб ўн қадам қўйиб бордида бир бутоқ синдирди. Уни Одамга келтириб: «Бу бутоғ тотли экан, мен егандим ҳеч нима қилмади, сен ҳам егил», деди. Одам ўша чоғда аҳдни унутди, ул луқмани оғзига солди, чайнади, бўғзига келганда аҳди ёдига келди. Ютмоққа ҳам, ташқарига чиқармоққа ҳам ожиз бўлди, ўтиб кетмасин Дея бўғзини қўли билан маҳкам тутди. У луқма бўғзида юмалоқланиб туриб қолди. Шу сабабдан эркаклар бўғзида юмалоқ бор, аёлларда эса йўқ. Бух орлик содир бўлгач, бошларидан тожи кетди.
Ҳикмат. Яҳё ибн Маоз ал-Розий айтади: «Ҳажга йўл олдим. Кимсасиз сахро ичида тун қороғусида бораётиб бир овоз эшитдим. Овозни қидирдим, шунда тиканлар орасида чолни кўрдим, ёмон йиғлаб турарди. «Нима бўлди, нимага йиғлаяпсан?» дея сўрадим. Дедики: Нимага ҳам йиғламайинки, фаришталарга муаллим эдим, жаннатда эркин эдим, еру осмонда кўплаб ибодатлар қилдим, оҳири лаънатга дучор бўлдим». Билдимки Иблис эди. Унга дедим: «Нечук ақалли биттагина сажда қилмадинг?» Деди: «Менга сажда қил, деди қилмадим, Одамга буғдой ема, деди, еди. Азоб иккимизга баробар бўлиши керак эди. Одамни кечирди, узрини қабул қилди, мени кечирмади, шарманда қилди». (Оят) «У такаббур қилди ва кофирлардан бўлди». Ундан сўрадим: «Одамни кечириб, сени кечирмасликда нима ҳикмат бор?» Жавоб берди: «Аввалда Одам хусусида иноят бор эди, уни узр этди. Менинг ҳақимда иноят йўқ эди, мени узримни қайтарди». (Оят) «Азалда бўлган иноят кифоя қилур», деб бежиз айтилмагандир.
Ҳикмат. Ҳавво буғдой мевасини еганда, ударахт йиғлади, ундан қонга ўхшаш нарса оқди. Бу иллат Ҳаввода зоҳир бўлди ва ҳайз то қиёматга қадар аёлларга мерос қолди.
Савол: Ҳайзнинг муддати ўн кун бўлди, бининг ҳикмати нимада?
Жавоб: Буғдой олгани бориб келгунда ўн қадам қўйди, шунинг учун ўн кун бўлди.
Савол: Кўпи ўн кун, ози уч кун бўлганлигининг ҳикмати нимада?
Жавоб: Гуноҳ уч нарса Билан ҳосил бўлди: оёқ билан борди, қўл билан тутди, оғиз билан еди. Шунинг учун ози уч кун бўлди.
Савол: Истиҳоза нимадир?
Жавоб: Одам ва Ҳаввонинг тавбалари қабул бўлгунча йиғлаган кўз ёшлари ҳайз бўлди. Тавбадан кейин йиғлагандаги кўз ёшлари истиҳоза бўлди.
Савол: Нифос нимадир?
Жавоб: Ҳавво буғдой мевасини олиб келгунча қирқ марта нафас олди, ҳар бир нафас учун бир кундан ифлос бўлди.
Яна мақсадга келайлик. Одам ва Ҳавво ҳорликка учраганларида бошларидан тожлари, устларидан кийимлари тушиб, яланг қолдилар. Қўллар билан авратларини тўсганларича дарахтдан дарахтга югириб, япроқ тиладилар. Қайси дарахтга бормасинлар япроқ бермади. Одам югириб бораётганда жийда дарахти найзаси Билан сочини тутди. «Қайга борурсан? Қўймасман! Агар қўйиб юборсам, Ҳудога осий бўлурман», деди. Шу сабабдан одамлар дарахт экканларида жйдани сувдан узоққа экдилар, сувсиз қолсин деб.
Ҳикмат. Ҳамма дарахтлар ичида ўт бор. Дарахт сув ичмаса ўша ўт уни қуритар. Оллоҳ таоло жийдани қуриб қолмасин, деб ўтини кетгазгандир.
Ҳукм келди: «Эй Одам, Мендан қочарсанму?» Деди: «Илоҳо, андиша қилиб Сендан Сенга қочарман». Жаброил Одамнинг қўлидан ушлаб, Оллоҳ ҳузурига келтирди. Фармон бўлди: «Эй Одам, сени тупроқдан яратдимми, маърифат Билан мукофотладимми, чиройли сурат билан безадимми, жаннатга киритдимми, неъматлар билан сийладимми, Ҳаввони сенга жуфт қилдимми, буғдой дарахти мевасини емаган дедимми, шайтон сизга душман деб айтмадимми? Нечук буғдой единг?» Деди: «Илоҳо, ул ҳукмни Ким қилди-ю ул қазони ким яратди?» Фармон келди: «Мен юритдим мен қазо қилдим. Аммо менинг қазом, ҳукмим, тақдирим ғайб турар, буйруғим, фармоним эса очиқ турар. Зоҳирни кўриб нега ғойбга юзландинг?» Деди: «Илоҳо, шундай ҳукм қилдинг, қазо юритдинг, мени кечиргил, ёрлақагил». Фармон келди: «Сени ёрлақадим, сендан кейин келадиган фарзандларинг ҳам шундай иқрор бўлсалар, уларни ҳам ёрлақагайман. Энди жаннатдан чиққил», деди.
Ҳабарда келурки, анжир дарахти Одам ва Ҳаввога беш япроқ берди, улар андомларини ёпиб чиқдилар. Тонг отгандан кейин ўша беш япроқнинг бирини кийик еди, ифор (мушк) бўлди. Бирини сигир еди, анбар бўлди. Бирини арии еди, асал бўлди. Бирини қурт еди, ипак бўлди. Бирини Одам ерга экди, юнг бўлди. Қиёматга қадар фарзандларига кафан бўлди.
Нукта. Оллоҳ таоло Одамга япроқ берганлиги учун анжир дарахтини жазолади. Маълумки, барча егуликлар уч турли бўлади: бирининг таши ейилур - олма, нок каби, бирининг ичи ейилур - ёнғоқ, бодом сингари, бирининг таши-ю ейилмас ичи ейилур - қовун, тарвуз каби. Аммо анжирнинг таши ҳам ейилур, ичи ҳам ейилур.
Одамга, Ҳаввога, Иблисга, товусга, илонга жаннатдан чиқинг, дегант фармон бўлди. Одам ва Ҳавво (Оят) «Эй Парвардигоримиз, биз ўз-ўзимизга зулм қилдик ва агар Сен бизни гуноҳимизни кечмасанг ва бизга арҳминг келмаса, унда зиён тортгувчилардан бўлиб қоламиз», дея илтижо-ялвориш билан йиғлаб чиқдилар.
Одам Ҳиндистондаги Анжалус деган ердаги Сарандиб тоғига тушди. Ҳавво Жида тоғига тушди. Иблис Басрага тушди, шу боис исфахонликлар бахил бўлур. Одам ва Ҳавво яланғоч ғолдилар, Иблис малъун бўлди, Илоннинг чиройли сурати айниди, қорнини судраб юргувчи, аччиқ тупроқ егувчи бўлди. Одам тушган жойида беҳад хўнг йиғлади, юз йиғоч (таҳминан 9 км келадиган масофа борлиги) лик ерда унинг кўз ёшидан дарахтлар унди, жилға ва булоқлар кўз очди. Одамнинг ёши томган ерда ўт-ўлан, аччиқ-чучук дориворлар унди. Ҳаввонинг кўз ёши томган ерда қалампирмунчоқ, сунбул, хинр, ўсма ўсди. Улар қиёматгача Одам фарзандларига мерос бўлиб қолди.
Бир вақт Иблис ер юзидаги қуш-қумрсқаларни йиғиб деди: «Ер юзига бир жонзот келдики, у сизларни уруғ-аймоғингиз Билан қириб ташлайди, ҳаммалаирнг бир бўлиб ўлдиринглар, бўлмаса омон қолмагайсизлар».
Ҳаммалари йиғилиб келдилар. Энг аввало сича (қуш номи) келиб, Одамнинг бошига қўниб, сочини юла бошлади. Шунинг учун Одам авлодлари сичани тутиб, патларини юлиб, пиширадилар. Одам қуш-қумрчқаларни кўриб, қўрқиб кетди. Шунда фармон бўлди: «Эй Одам, улардан бири ҳузурингга келганда бошини силагил!» Одам итнинг бошини силади. Ит юизини қуш-қумрқаларга қаратиб, ҳаммасини қопди. Ўша кундан бошлаб ит Одам авлодлари билан бирга қолди. Бошқа ҳайвонлар билан душман бўлди.
Яна фармон бўлди: «Эй Одам, покланиш мавриди келди, сен Маккага боргил, Менинг учун бир уй бино қилгил». Деди: «Илоҳо, у ернинг қайда туришини билмасман». Оллоҳ таоло бир қушни йўлбошловчи қилди. Унинг оти араб тилида Ахёл эрди, туркчасига эса кўк қарға. У учиб боради, Одам унинг ортидан юриб бораверарди.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдики: «Олти қўшни ўлдирманг, бири кўк қарғиОдамга йўл бошловчи бўлгани учун, иккинчиси чумоли - Сулаймон алаҳиссаломга ўғит бергани учун, учинчиси қалдирғоч - «Хашр» сурасининг оҳирини ўқигани учун ва яна баъзиларнинга айтишича, «Байт ул-Муқаддас» мағлуб бўлишида қисматига йиғлагани учун, тўртинчи сассиқпопшак - Сулаймон алайҳиссаломга элчи бўлгани учун, бешинчиси сув бақаси - Намруд ўтига сув келтиргани учун, олтинчи асалари - ундан одамзотга шифо бўлган асал учун.
Одам Маккага келиб бир уй бино этди ва унинг атрофини тавоф этди. Одамнинг бу ҳизмати Оллоҳга мақбул бўлди, гуноҳини кечирди. Қачонки, Нуҳ тўфони бўлганида Оллоҳ таолонинг фармони билан Жаброил у бинони ўрнидан кўтариб, тўртинчи қават осмонга олиб чиқди.
Одам Ҳаввонинг қўлидан тутиб, Яна Ҳиндистонга қайтиб борди. Оллоҳ таоло уларга саккизта қўй юборди. Уларнинг еттитаси совлиқ, бири қўчқор эди. Ҳавво у қўйларнинг юнгини йигирди, Одам ундан мато тикди, икковлари уни кийим қилдилар. Шу боисдан ҳам ер юзида қўйдан қутлуғроқ Бирон-бир бошқа жонивор йўқ, дейдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам айтурки: «Бир қўй барокат, икки қўй икки барокат, уч қўй ганж».
Одамнинг қорни беҳад очқади. Жаброил Оллоҳ фармони Билан жаннатдан иккисигир келтирди, бири қизил, бири қора. Яна жаброил жаннатдан уч увун буғдой келтириб, уч хисса қилди: «Иккиси сенга бири Ҳаввога», деди. Ҳар бир увун юз минг идишда эди. Сигирлар жанннатдан чиққанларида беҳад йиғладилар, кўзлари ёшидан қўноқ унди, таҳоратларининг аввлги синишидан нўхат, кейингисидан юсмуқ (дуккакли экин) унди. Жаброил уч увун буғдойдан уч ҳисса ажратди, унинг икки ҳиссасини Одам, бир ҳиссасини Ҳавво ерга қададилар. Одамнинг сепганидан буғдой, Ҳаввонинг сепганидан арпа унди.
Одам буғдойдан улуш олганда сўради: «Ейинми?» Жаброил айтди: «Йўқ эккил». Экди, деди: «Ейинми?» Айтди: «Ўргил». Ўрди, деди: «Ейинми?» Айтди: «Янчгил». Янчди, деди: «Ейинми?» Айтди: «Тозалагил». Тозалади, деди «Ейинми?» Айтди: «Тортгил». Тортди, деди: «Ейинми?» Айтди: «Қоргил» Қорди, деди: «Ейинми?» Айтди: «Пиширгил». Деди: «Ейинми?» Шунда фармон келди: «Эй Одам, кундузнинг икки қисми бордир, бир қисми ўтди, бири қолди. Кун ботгунча сабр қилгил. Бир кун рўза тутгил (У кун - ашуро куни эди). Мен сен Билан бир иш қилайин, токи бу ишдан Мен ҳушнуд бўлайин7, гуноҳингни ёрлақайин, жаннатга киргизайн».
Одам ул таомни емоққа чоғланганида Жаброил келди в аул таомни уч ҳиссага бўлди, иккисини Одамга, бирини Ҳаввога берди (Эрга икки ҳисса, хотинга бир ҳисса беришлик таомили шундан қалгандир). Одам ўз улушини тўла еди. Ҳавво эса ярмини еб, ярмини қолдирди. Шунда Жаброил деди: «Эй Одам, сенинг еганинг каби Ҳавво ҳам тугал еганида эди, фарзандларинг қиёматга қадар қаҳатчилик кўрмаган эдилар».
Ул таомни егач, Одамнинг қорни оғриди. Шунда жаброил Одамнинг қўлидан тутиб, саҳрога етаклади, Одам бўшаниб олди, ундан бадбўй ҳид келди. «Эй Жаброил, бу нимадир?», деди. Жаброил: «У сенинг гуноҳинг ёмонлигидир», деди. Шундан кейин Жаброил қўлини Одам бошига урганди, Одамнинг бўйи етмиш қари (яъни, қўл учидан тирсаккача бўлган ўлчов бирлиги) қисқарди, ундан олдин Одамнинг бўйи осмонга тегар эди.
Одам Билан Ҳавво ерга тушганларидан кейин икки юз йил айрилиқда яшадилар. Одам икки юз йил йиғлади, шундан кейин улар арофат тоғида қовушдилар. Шундан кейин (Оят) «Унга (яъни хотунга) енгил бир юк пайдо бўлди». Қачонки, (Оят) «Ўша юк яъни ҳамл» оғирлашганда ҳар иккалалари Оллоҳга ёлбордилар».
Шу орада Иблис Ҳавво қошига келди ва «Қорнингда нима бор?» деди. Ҳавво «Билмайман», деди. Иблис деди: «Қорнингда сигир, бузоқ бўлгай». Бу сўздан Ҳавво кўп қайғуга ботди. Шунда Иблис Яна гап бошлади: «Мен покиза, солиҳ кишиман, Оллоҳ таоло ҳузурида ҳурматим ва иззатим бор. Дуо қилсам қорнингдаги фарзандинг сендай покиза шаклда туғилгувсидир, шунда унга менингш отимни қўясанми?» Ҳавво деди: «Сенинг отинг нимадир?» Деди: «Менинг отим Ҳорисдир». У фарзанда туғилганда исми Хорис аталди, лекин бола кўп яшамади.
Шаъбий разиаллоҳу анҳу ривоят қиладиларки, пайғамбар алайҳиссалом вафот этганларида Али карамоллоҳу важҳаҳу муборак жасадларини тахта устига олиб, ювмоқчи бўлганида ҳаводан (Оят) «Эй Али, Муҳаммадни ювманглар, чунки у пок ва поклангандир», деган овоз келди. Али айтурки: «Шундаймикан деб фикрим ўзгарди, ундан сўрадим, сен кимсан, пайқамбарни ювмоқликни манъ қилурсан, ювмоқлик Муҳаммаднинг суннати туради-ку!» Шунда Яна ғойибдан овоз келди: «Эй Али, у сўзлаган Иблисдир, Муҳаммадга ҳасад қилур, сен ювгил!» Али уни эзгу дуо қилди: «Оллоҳ сенга кўп яхши мукофот берсин». Сўради: «Сен кимсан?» Деди: «Мен Хизрман. Муҳаммаднинг жанозасини ўқимоқликка келдим».
Ҳабарда келурки, Ҳавво етмиш қорин бир ўқил ва бир қиз эгиз туғди. Ундан кейин Қобил уруғи етти минг эр-хотун, Қобил уруғи эса қирқ минг эр-хотун, Хобул уруғи эса қирқ минг эр-хотин бўлди. Одам ҳар йили қурбонлиқ қиларди, қайси қурбонлиги қабул бўлса, осмондан бир ўт келиб уни куйдирарди, қабил бўлмаса қўйдирмасди.
Одам гўшт емоқликни истади. Фармон бўлди: «Боргил, қуш овлагил!» Шунда у бир қирғовул ва бир бургунтни тутид. Уларни бўғизлади, ўтга тутди, қирғовул пишди-ю, бургут пишмади. Одамнинг ғазаби келди, бургутни ўтга кўмганди, тамоман куйиб кетди. Одам қайғуга ботди, чунки қирғовулни Ҳаввога, бургутни эса ўзига мўлжаллаганди. Жаброил келди ва деди: «Эй Одам, қайғурмагил, бу қушнинг ўрнига бошқа қуш бергай. Бу қуш сенга ва фарзанларингга қиёматга қадар ҳаром бўлди».
Шундан бери Одам қурбонлик қилар, ўт келиб куйдирар эди. Ундан кеийнги барча пайғамбарлар шариатда ҳам қурбонликларини ўтга куйдирмаклик раво эди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо келганда қурбонликни ўтда куйдирмаклик ҳаром қилинди, емаклик эса ҳалол бўлди.
Фойда: Бу дунёда мўминларнинг куйдирмаклик ҳаром қилинди, зеро Оллоҳ охиратда мўминларнинг танини дўзах ўтига ҳаром қилса не ажаб?!
Дедиларки, Одам қўш қўшиб, буқдой янчаётган чоғда сигирни бир урди. Шунда у юзини Одамга буриб: «Эй Одам, мени нега урасан? Ким гуноҳ қилса ўшани ургинда!» деди. Одам сигирни Ким сўзлатганини билди: «Во дариғо, илгарилари фаришталаринг сажда қилур эдилар, энди эса бу сигир мен билан сўз талашур», деди-да кўп йиғлади.
Одам Сафий алайҳиссалом қиссаси шу ерда ниҳоясига етди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев