Манзилимга учганча қўнсам
Гулдек қуриб очилмай сўлсам
Бор бўлсам ҳам ёкида ўлсам
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Мендан ёмон бормикан яна
Совуб қолар иссиқ қон тана
Бугун балки охирги сана
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Йиғламангиз ўшал дам куни
Бедор ўтманг эслаб ҳар туни
Ҳақиқат бу биламан шуни
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Юмиқ бўлар очилган кўзим
Азройилга эргашган ўзим
Ёқса ёқмас эшитинг сўзим
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Эртами кеч кетгувчилармиз
Жаннат,дўзах етгувчилармиз
Ҳаётни тарк этгувчилармиз
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Аллоҳ менга қилмади қаҳр
Еган ноним бўлмади тахир
Нега тушунмайсиз-а ахир
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Тобутимда отам елкаси
Тўрт оёқли манзил кемаси
Тугаб битмас мавзу темаси
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Она кечир дардинг сўрмасам
Кечир синглим сочинг ўрмасам
Чимилдиқни кўрсам, кўрмасам
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Етқазинглар сулув Лайлига
Чиқолмайман ишқнинг сайлига
Қабрим кутар ҳайир майлига
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Кўп шеърларни ёзиб улгурмай
Кечир демай қандайин кетай
Сарвар Мирзо чорасиз нетай
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Ёқам бору ёним йўқ қаранг
Кафан билан ўралди таранг
Йиғлаб гапим айтаман аранг
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.
Муаллиф.✍Сарвар Мирзо
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев