Эй, дил,
Оғритдими сени дилсизлар,
Майли, парво қилма, йиғлама зинҳор.
Улар кибр отин минган дидсизлар,
Ўкинма, бариси арзимас бекор.
Эй, дил,
Озори жоним ўксима,
Қора қузғунларни бариси рўё.
Мунғайиб етимдек турган кўксима,
Мени манглайимга битмаган дунё.
Эй, дил,
Хаста бўлиб оғрийсан бунча,
Кўзларингни юмгин дилозорларга.
Ўзинг мунғлиғимсан, гўзал гулғунча,
Бир имдод тилагин кўнгли зорларга.
Эй, дил,
Парво қилма бағритошларга,
Эгилма хасадлар ёнида абгор.
Фақат, дардинг айтгин ёрилтошларга,
Ўксима, уларда йўқ ҳаттоки, ор.
Эй, дил,
Шабнам каби тўкилдинг яна,
Буткул истамасдим тўкилишингни.
Аҳир, ёруғ кунлар қилар тантана,
Кўрмайин бир умр букилишингни.
Эй, дил,
Ўзинг мени арзанда жоним,
Оташдек ловуллаб кетганинг сездим.
Қара, меҳр бўлиб оқмоқда қоним,
Ўша бедиллардан бир умр бездим.
┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄
@Bonuginam_siz ❤️
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12