Предыдущая публикация
Оллоҳим сабр бер, йиқитма зинҳор,
Бошимизга келганда синовли кунлар.
Мададни бир сендан тиладим аммо,
Чалиб йиқитганим бўлмасин дўстлар.
Оллоҳим синама дўстларим билан,
Ахир, ишонганим шулар дунёда.
Магар келса ёмонлик яқинларимдан,
Дардлар йўқдир манга андан зиёда.
Дўст келса уйимга, очиқ дастурхон,
Давранинг тўрида мудом ўрни бор.
Ризқин бутун қилгин, кўнглин хотиржам,
Лабидан табассумин айирма зинҳор.
Топганлари буюрсин яхши кунларга.
Яхши, ёмон кунларда ёнингда шулар,
Жаннатга етмаган савобни бизга,
Савобидан илинган фақат дўст бўлар.
Қилгани тўй бўлсин, олгани савоб,
Қалбида асрасин Роббим Оллоҳни,
Илоҳим, барчамизга насиб айласин,
Жам бўлиб тавоб қилмоқ Каъбатуллоҳни!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1