Предыдущая публикация
ТАМОМ! деявераман.Ўша аламларнинг исканжасида,Сенгина нодонни севавераман.Ҳар гал хайр дейман,Алвидо дейман.Чўмилиб ашкимнинг дарёларида.Яшагим келмайди соғинчинг билан,Сенингдек бевафо дунёларида!Ҳар гал сўз бераман юраккинамга,Сени қийнамайман бундан буёғи.Юрак иккимиздан бошқа ҳеч кимга,Сезилмас етмишта томир титроғи.Яна андишасиз баҳорлар каби,Сен бор маконларга қайтавераман.Каптар қанотидек пириллаб лабим,Гинали сўзларни айтавераман.Кейин кўзларингга термулганча, жим.Баҳорда бодомдек гуллайвераман.Чўксам, шу кўзларга чўкиб кетсайдим,Дея Оллоҳимдан сўрайвераман!Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев