Предыдущая публикация
Ўзни ўтга ўтин қилар мард бормикан,Бу дардларни тилаб олдим Худойимдан,Эл оғзида ўлан бўлди менинг ҳолим,Шу ҳолда ҳам ўгрилмади бағризолимЯрим ойга андозадир қадди долим,Бу дардларни тилаб олдим ХудойимданТиғ устида тик турурман тавонимда,Битта исминг фақат ашъор забонимда,Қасдинг қанча менинг ипдек шу жонимда,Бу дардларни тилаб олдим Худойимдан!Ўтинчларга жавоб бўлди жамолинг ёр,Ҳар недан ҳам соғинчларинг энди бисёр.То умрбод васлинг тилаб жилла бир бор,Бу дардларни тилаб олдим Худойимдан!Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев