Гулларга буркансин кўнгил боғлари,Тикандек ўсмасин ўртада фироқ.Майсага айлансин ҳасрат тоғлари, Бахтимга соғ бўлинг, фақатгина соғ. Нафаслар тафтидан хабарсиз аёз,Уч кунлик давронин ўйлар беадоғ,Айланиб қайтганда ўнлаб баҳор, ёз,Бахтимга соғ бўлинг, фақатгина соғ. Яна бир тонгини дариғ тутмасдан,Сийлади қалбимиз айлаганча чоғ.Мусофир дуоси қолмас етмасдан,Бахтимга соғ бўлинг, фақатгина соғ. Бош олиб дард кетсин ғайратингиздан,Дилингиз тўрида сололмай қуроқ,Фасллар ранг олсин сийратингиздан,Бахтимга соғ бўлинг, фақатгина соғ. Шеър бўлиб сочилсин меҳрингиз нури,Қоғозлар бағрини этиб чаман боғ,Нилуфар Тоҳирнинг ором, ҳузури,Бахтимга соғ бўлинг, фақатгина соғ. НИЛУФАР ТОҲИР
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев