Предыдущая публикация
Ифорингиз меҳридан тотиб, Бағрингизда эркалаб ётиб, Қани имкон бўлсайди бориб, Қучоқлардим соғиндим дада. Алам дардда бу кўнглим кезиб, Соғинчингиз юрагим эзиб, Ўзимдан ҳам, гоҳ ўзим безиб, Сизни жуда соғиндим дада. Босиб олди оғриқли тугун, Оромим йўқ, ахтариб ҳар кун, Жудоликни тан олмай юкун, Сизни жуда соғиндим дада. Қалбимда бор бир умр армон, Сиз бўлсангиз малҳамим, дармон, Сиқилиб бўлмасдим, пушаймон, Сизни жуда соғиндим дада. Ҳаётда мен йиқилиб турдим, Фақат онам жигарим кўрдим, Ким дўст менга, ким душман билдим, Сизни жуда соғиндим дада.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев