Предыдущая публикация
Кўнглингга қарайман, кўнглинг этиб шод, Сенга ошиқ бўлиб севавераман. Қалбингнинг каъбасин этганча обод, Сен менинг ҳаётим деявераман.Куну-тун дардлашиб ошиқ қалб билан, Хаёлим сен томон тикавераман. Ҳаттоки севгимга боқмасанг ҳамки, Мен сени ишқингда ёнавераман. Бўлсанг ҳам ёмоним, бўлсанг армоним, Юрагим кафтингга тутавераман. Ўт олиб кетса ҳам жумла-жаҳоним, Мен сени барибир севавераман. Кўзларинг жодуми эй жони ҳалак, Сенга мен жимгина боқавераман. Билсанг олов бўлиб ёнади юрак, Пинҳона мен сени севавераман. Ёнимда бўлса ҳам минг битта Фарход, Лек, сенга ҳаётим тикавераман. Муҳаббатим дея, сўраблар имдод, Фақатгина сени севавераман. 🌹☘️🌹☘️
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4