Предыдущая публикация
Қахри қаттиқ, қалбимни тилдинг.
Интиқлигим билиб негадир,
На хабаринг келди, на ўзинг келдинг.
Шамоллардан ифоринг кутдим,
Хазонлардек соврилиб кетдим,
Бардошимнинг сўнгига етдим,
На хабаринг келди, на ўзинг келдинг.
Неча бора гул очди баҳор,
Қанча ёғиб, қанча тинди қор,
Раҳм айлаб лоақал бир бор,
На хабаринг келди, на ўзинг келдинг.
Ҳолим бўлди тилларда достон,
Умидларда сақлаб турдим жон,
Қачон мени унутдинг, қачон,
На хабаринг келди, на ўзинг келдинг.
Қасам эди сувдек ичилган,
Армонларим ёрдек қучилган,
Мен ошиқман осон кечилган.
На хабаринг келди, на ўзинг келдинг.
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев