"-Хотинжон, сенга мазза,
Дам олиб, ғам қилмайсан.
Уйдасан, давлат ишин,
Қийинлигин билмайсан".
"-Қани, ишласам дейман,
Ҳаммасин бўлишамиз.
Дадаси, уйда қолинг,
Ўрнимиз алишамиз.
Эрта саҳар супуринг,
Улгуринг нонуштага.
Болалар, мактаб, боғча,
Кузатинг мени ишга.
Сўнг уйларни тозаланг,
Ювилсин идиш-товоқ.
Нега ундай қарайсиз?
Уюлмасин ҳеч қовоқ.
Ҳовли-жой тоза бўлсин,
Томорқани чопасиз.
Хамир қориб қўйсангиз,
Гижда нонлар ёпасиз.
Мол-ҳол эсдан чиқмасин,
Ем-ҳашак, сувин беринг.
Таппи қилгач, ўрикни
Мураббо учун теринг.
Дазмол уринг кирларга,
Покизалик яхши иш.
Аччиқ-чучук, шакароп,
Қилинг, еймиз, келса қиш.
Тўй, маърака борасиз,
Барига қилинг тоқат.
Биз кўчадан келгунча,
Пиширинг ширин овқат"
"-Бўлди! Шунчаси етар,
Ҳар ким ўз ўрнин билсин!
Ҳазиллашдим, жон хотин,
Ҳамма ўз ишин қилсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев