Сен эса...Афсуски, сен энди ҳеч ким,Сен йўқ кунларимга қайтгим келяпди...Ёлғизлик дардига бўлмадинг чора,Битта илиқ сўзга ташна бечора,Тангрим бир мурувват айласа зора,Сен йўқ кунларимга қайтгим келяпди...Яшагим келяпди меҳрга қониб,Бўсага буркансам тонглар уйғониб,Ишқсиз юрагингдан кетяпман тониб,Сен йўқ кунларимга қайтгим келяпди...Ишқинг саробига талпиндим узоқ,Қадримдан қадрли хозир гард, тупроқ,Ҳамон юрагимда олов бор, бироқ,Сен йўқ кунларимга қайтгим келяпди...Совуқ юракларда яшадим узоқ,Ўша совуқлардан вужудим титроқ,Хозир совуқ менга минг чандон кўпроқ,Сен йўқ кунларимга қайтгим келяпди...Кечир, тақдир мени сенга қаратган,Ишқинг юрагимда вулқон уйғотган.Балки Аллоҳ мени ёниб яратган,Сен йўқ кунларимга қайтгим келяпди...Дилим сендан келар ранжларга кўнди,Менинг ҳам бесамар оҳларим тинди,Азизим, дунёда омон бўл энди,Сен йўқ кунларимга кетгим келяпди.Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев