Йўғее ўзи эмасдир, балки невараси.
Шу ёшда қолибдими бундайин ҳусн,
Қариб қолгандир, қўлда тўрваси...
Йўқ асалларим асло ғам чекманг...
Барида ўзимман, аслим намоён.
Ёшим олтмишга етиб қолса хам,
Ўн саккиз ёшдекман, Оллохга аён!
Чунки қалбим тоза, гард юқтирмадим,
Ғийбатнинг уясин ковламадим ҳеч.
Эрта турдим, шафақла суҳбатни қуриб,
Энг содиқ дўстимга айланганди кеч.
Дардимни сўйладим тонги шудрингга,
Муҳаббатни таъраннум этдим баралла.
Уялмадим, ёшимни қилсалар писанд,
Барини Оллоҳимга қилдим ҳавола.
Енгилмадим, тақдирнинг зарбаларига,
Гарчи ич этимни қилса ҳам пора...
Йиқилдим, қоқилдим, оёққа турдим,
Кўрмасайди деб ёшим, душманим зора.
Сабрдан бўйнимга маржонлар териб,
Дард чекиб тунларни тонга уладим.
Оллоҳим суйганига дард беради деб,
Шифони бир ўзидан йиғлаб сўрадим.
Мен шундай Оллоҳнинг суйган бандаси,
Жисмимга муҳаббатни қўйиб жойлаган.
Вақт аталмиш бу шафқатсиз қотил,
Оллоҳ берган ҳуснимга соя солмаган...
🕊🕊🕊🕊🕊
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2