Предыдущая публикация
Жонимни оғритиб соғинтирасиз.
Мен сизни Худонинг берган ҳар куни,
Ўйлайвераманда ҳақсиз, хуқуқсиз!
Кўнглимни оғритар ранжлар, ўтинчлар,
Фақат суратларни қучавераман.
Кимга насиб асли ўтли ўпичлар,
Мен кўзим ёшларин ичавераман!
Умидим узади юзингиздаги,
Ўзга ёр ишқида масрурлигингиз.
Кўринг, мени сочиб юрар майдалаб,
Сени севмайман дер қотиллигингиз.
Бир қадам кетолмай қисматдан нари,
Ҳаётга шартларим қўявераман.
Сиз мени тобора унутган сари,
Мен сизни жон қадар севавераман...
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев