Келмас сени бров билан учраштиргим,
Дунёда энг гўзал қизга алмаштиргим,
Мен севгандай севолмайди сени ҳечким,
Бошқалардан бошқачароқ севаман мен.
Бекор эмас йўлинг пойлаб кутганларим,
Қўлларингдан тутиб юзинг ўпганларим,
Армон бўлиб қолмасин деб топганларим,
Бошқалардан бошқачароқ севаман мен.
Аташсинлар майли мени телбасан деб,
Билиб қдйгин сенсиз дунё эмасдир кенг
Аммо билиб қўйгин шуни Маликаҳон,
Бошқалардан бошқачароқ севаман мен.
Бўлакчаман бошқаларга ўҳшатмагин,
Севгин сен ҳам севилдим деб бўзлатмагин,
Соғиниб тур соғинганда излатмагин,
Бошқалардан бошқачароқ севаман мен.
Мен томон ҳам босиб тургин қадамингни,
Заҳринг сочиб олма мендан аламингни,
Ғанимат бил ўтаётган ҳар дамингни,
Бошқалардан бошқачароқ севаман мен.
Рашқим келар қизлар билан гаплашсанг ҳам,
Ҳасратлашиб яна фикр алмашсанг ҳам,
Сен бўлмасанг менга доим нимадай кам,
Бошқалардан бошқачароқ севаман мен.
Жоним десанг ҳар дардимга бўлса даво,
Араз қилсанг етмай қолар менга ҳаво,
Сенга сира ёмонликни кўрмай раво,
Бошқалардан бошқачароқ севаман мен.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7