Хаққига етти юрт ўлпонин сўраб,
Менинг бор йўғимни умидга ўраб,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Жонимни ларзага келтирсин юрак,
Синмаган қолмасин биронта суяк,
Менга шу сўзларинг жуда ҳам керак,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Нега тушунмайсан, чора йўқ ўзга,
Ҳозир гумонларим чанг каби тўзган,
Жахони тор келиб қолмайин кўзга,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Барча гуноҳларим ювилсин десанг,
Хижронлар Хиротга қувилсин десанг,
Тунлар ҳам тонг каби туюлсин десанг,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Томирлар ичида ёниб оқсин қон,
Иккила кўзимдан отилсин вулқон,
Бўлмайди амаллаб топмасанг имкон,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Ёлғонми, ростми бу фарқи йўқ, билсанг,
Хаққинг кетмайдику илтифот қилсанг,
Томоқда тиқилиб турар бир харсанг,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Раҳм қил, жойида турсин шу осмон,
Жангу-жадаллардан толиққан жахон,
Ёмон истаяпман, жуда ҳам ёмон,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Ўлиб қолишимни истайсанми ё,
Айтмасанг жон чиқиб кетади гўё.
Ўтиниб борсинми қошинга Дунё,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
СЕН МЕНГА ЗАРУРСАН ДЕГИН.......
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев