Предыдущая публикация
Қорачиғларимнинг қат-қатларига.
Сўнгра соғинчларинг ўтида куйсам,
Маҳтал юрагингни суҳбатларига.
Мен сени ҳаммадан беркитиб қўйсам,
Шамоллар тинсалар юрагимга жо.
Сабабки, ишонгин, сўзларим қасам,
Менга юзларингни иситган Худо!
Мен сени ҳаммадан беркитиб қўйсам,
Кўрар тушларингдан қизғансам сени.
Кейин жондан узиб умри кунинга,
Тақдим этаверсам сени ҳар куни!
Мен сени ҳаммадан беркитиб қўйсам,
Бир ўзим яшасам нигоҳларингда.
Сен соғиндим десанг тирилаверсам,
Ўлиб қолаверсам гуноҳларингда.
Мен сени ҳаммадан беркитиб қўйсам,
Жондек оқиб юрсанг томирларимда.
Ногоҳ аччиқ оғу таъмини туйсам,
Сен мени тарк этмоқ истаган кунда!
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев