Дардимга дармон бўлган, Тиним билмай иш қилган, Ҳалол луқма едирган, Яхши ҳам сиз бор дада. Умри ўтди фарзанд деб, Ўзи демай бизга деб, Нолимайди, ғамим ****, Яхши ҳам сиз бор дада. Жаннатлигим жаҳоним, Кошонамга қалқоним, Меҳрибоним султоним, Яхши ҳам сиз бор дада. Жонин фидо айлаган, Фақат бизни ўйлаган, Болам дея тинмаган, Яхши ҳам сиз бор дада . Ёғду сочган қуёшим, Чиройлик кўнгли ёшим, Чидамлигим бардошим, Яхши ҳам сиз бор дада. Ишонганим сиз тоғим, Иймонли ҳожи қорим, Дуогўй, менинг борим, Яхши ҳам сиз бор дада. Солиҳабегим (Дилафруз Шаҳрихони)
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 7
Тиним билмай иш қилган,
Ҳалол луқма едирган,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Умри ўтди фарзанд деб,
Ўзи демай бизга деб,
Нолимайди, ғамим ****,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Жаннатлигим жаҳоним,
Кошонамга қалқоним,
Меҳрибоним султоним,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Жонин фидо айлаган,
Фақат бизни ўйлаган,
Болам дея тинмаган,
Яхши ҳам сиз бор дада .
Ёғду сочган қуёшим,
Чиройлик кўнгли ёшим,
Чидамлигим бардошим,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Ишонганим сиз тоғим,
Иймонли ҳожи қорим,
Дуогўй, менинг борим,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳрихони)
Енголмадим соғинчни бугун,
Шу дард билан тирикми жахон
Ё юрагим ечилмас тугун...
Кўп соғиндим сизни...Отажон !
Улғайдиму аммо боладек,
Бағрингизни қумсайман ҳамон
Бошим силаб.."тентакгинам"...деб
Сиздек суймас хеч ким ...Отажон !
Бағрим тўла бахтим экансиз...
Асло синмас Қаддим экансиз...
Чўкдимми мен сизсиз билмадим,
Менга бугун жуда кераксиз !
Кучим етар фақат куз ёшга,
Унсизгина,инграб йиғлайман,
Дўппингизни босиб кўксимга...
Кўзларимга суртиб бўзлайман !
Кўзларимга чеҳрангиз чиздим,
Бу юрагим соғинчи холос...
Отажоним...қўлларим чўздим...
Дуоларга...дилгинам ихлос !
Тангрим қилсин сизни Жаннати,
Хурлар билан сухбатлар қуринг...
Насиб қилсин Бехишт неъмати...
Тилло айвон тўрида бўлинг !
Шодликларга тўлсин рухингиз
Анбар гуллар қўйнида юринг...
Кавсар сувлар ювсин юзингиз,
Жоним Отам нурларга тўлинг !!!
ОТАЖОНИМ ҚАДДИМ ЭКАНСИЗ......
АСЛО СИНМАС БАХТИМ ЭКАНСИЗ....