Тўлса бир кун бу дунёнинг поймонаси,
Насиб этсин Расулуллоҳ ҳимояси.
Паноҳ сўрар Аллоҳимнинг бир бандаси,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!
Тўним калта бўлса майли, устим ямоқ,
Намоз учун тоза бўлса, бўлди тупроқ.
Фақат сиздан бир нарсани сўрай муштоқ,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!
Минг бор шукур бугун шундай файзли куним,
Осойишта ўтди яна битта туним.
Аллоҳ тўкис қилиб қўйган бутун умрим,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!
Мен қўрқаман қабримдаги тун, зулматдан,
Бир кун борар манзил жойим тор лаҳаддан.
Фақат сизда паноҳ бордир, бу қисматдан,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!
Жумаларга яхши кунларга етказ мени, ё Аллоҳим,
Иншааллоҳ, саловатлар айтсин тилим.
Нурли бўлсин ҳақ қошига борар йўлим,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1