Қайси биридир ўз ортидан ҳеч бир из қолдирмайди. Қайси биридир руҳимизни енгилгина бағрига босади.Қайси биридир ўз ортидан ғам қолдиради...
Инсонлар борки, ичимизга яхшигина суқулиб кирадилар.Охири дамгача у ерда қолишини истаймиз...Баъзилари сароб кабидир.
Йўқлигида уларнинг хаёллари биз учун ҳақиқатдир...
Инсонлар борки, сув каби азиз, сув каби сокин...Сўзлашганимизда қалбимизга сув каби, қон каби, жон каби, жонон каби оқиб кирадилар...
Инсонлар борки,нури сўнган юлдуз каби чорасиздирлар.Қўлларингни очдингми, қалбингни нурга тўлдирадилар...Инсонлар борки, совуқ деворлар каби, табассумнинг тафтини билмайдилар.
Билсалар ҳам севмайдилар...
Инсонлар борки, ҳаётларимизга келиб, кетадилар.
Қайси бирларидир зилзилалар билан кетадилар, қайси бирларидир чақмоқлар билан кетадилар. Мен қолганлар тарафидаман.
Кетмаганларнинг садоқатини ва сабрини,қучоқлаб, қўйиб юбормаганларнинг тафтини севаман...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1