Навода ингранар, чолғувчи ҳайрон,
Дунёга ўт қўяр,изтироб вайрон,
Лайлидек ҳижронда, ночор муҳаббат.
🍂❣️
Атиргул кутганим, хазон кўринди,
Боғлар излаб топдим, сароб кўринди.
Безовта бу кўнгил, тошга урилди,
Соғинчли армонда, ғариб муҳаббат.
🍂❣️
Кутганим зулматми, орзу қилганим,
Меҳрни сеҳр деб, олов қучганим.
Наҳот ажал топди, руҳ ила таним,
Кўзларим кўр қилган, сўқир муҳаббат.
🍂❣️
Махруҳ кўнглим сендан, ҳаётда кулдим,
Барглари сарғайган, боғлардек сўлдим.
Ҳаёт йўли шуми, мен ундан тўйдим,
Қурбон бўлган жоним, ёлғон муҳаббат.
🍂❣️
Ишқим ўзинг борсан, кўксим аро жо,
Гуноҳлар нелигин, билмадим аммо,
Ёлғиз кунни раво, этмагин асло,
Шайдолик ҳажрини, солма муҳаббат.
🍂❣️🍂❣️🍂❣️🍂❣️🍂❣️🍂
Ширина Зиё. ✍
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2