Аёл - эркак унга азият бермаслиги ва унинг бир парчаси эканини унутмаслиги учун эркак қовурғасидан яралган ҳилқат.
Аёл - эркак жаннатда ёлғизликдан эзилиб юрган вақтда Аллоҳ таоло унга туҳфа қилган омонат.
Аёл - эркак хонадонининг кўрки бўлган онаси, синглиси ва жуфти ҳалоли.
Аёл - «Нисо», «Мужодала», «Нур», «Талоқ» ва «Марям» сураси.
Аёл - она бўлганида жаннат қадамлари остида бўлган зот.
Аёл - Аллоҳ таоло меросдаги эркак ҳиссасининг ярмини унга берган ожиза. Тахқирлаш учун эмас балки, аёлнинг барча ишларини эркак бошқариши учун.
Аёл - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақида умматларига қарата: «Аёлларга яхшилик қилишингизни васият қиламан!» - деган беғубор.
Аёл - солиҳа бўлса, мингта батавфиқ эркакдан афзал бўладиган шаффоф шиша.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев