Чин муҳаббат.
Инсон ҳаётида бир бора ҳақиқий муҳаббатга дуч келади.
Қолганлари шунчаки ёқтириш, боғланиб қолишдир.
Булар тез унут бўлади.
Ҳақиқий муҳаббатига етишилган бўлса энг аълосидир.
Агар етишолмаган бўлса бир умр ўша инсон қалбининг бир бурчагида тентираб юрийди.
Баъзан унутгандек тутсада лек қалб унутмайди.
Унинг исмини эшитиши, унга боғлиқ нималарнидир эшитиши ўша инсонни ич-ичидан безовта бўлишига мажбур қилади.
Чин дилдан севган инсон ҳеч қачон ўша севганига ёмонликни раво кўрмайди. Майли уни ташлаб кетган бўлсин, майли унга хиёнат қилган бўлсин барибир унга келган ёмонликни эшитса хафа бўлади.
Ўзини бепарво кўрсатмасин, қалб бепарво бўла олмайди.
Уни эслаганида баъзан кўзлари ёшланади.
Гоҳо ўзидан, гоҳ ундан ич-ичидан ранжисада, уни ҳалиям соғинишини билади аммо ақли ҳеч тан олмайди.
Ҳақиқий муҳаббати ҳеч кимга армон бўлмасин!
©Ҳаётхоним
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев