ҚАРЗИМНИ ЎЗИМДАН ЎЗГА УЗОЛМАС...
Танамни оғритиб тилар тикан тил,
Кўнгил оғриғига бормикан чора.
Захарни кесармуш бир заҳри қотил,
Беринг !
Озорлардан қутилсам,зора.
Кўмсангиз,
Ҳаммадан чуқурроқ кўминг,
Гар жоним узилса ўша ютимдан.
Бир сиқим тупроққа аста кўз юминг,
Бормасин аламлар излаб кетимдан.
Қўйсангиз гўримга, қўйинг тонг сахар,
Ҳали қайнамасдан қора қумғонлар.
Мени кузатмасин қабрга қадар,
Ғафлат уйқусида ётган ёлғонлар.
Бир оз кетмай туринг, Сўнгра,
Қошимдан,
Токи фаришталар олгунча қуршаб,
Кафанлар жиққа ҳўл бўлиб ёшимдан,
Кетай йўргакдаги гўдакка ўхшаб!
Қарзи борми дерлар,
Аниқ йўқ дерсиз,
Додлаб юборарман ётган еримдан!
Билмайсиз!
Қарзим бор,
Ҳеееч ким узолмас,
Кеча тугалланмай қолган шеъримдан....
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Бир қизни личкасига.
Бехато урдимикан.
Юрагим точкасига.
Жудаям қайсар эди.
Севишимни сезарди.
Келтириб рашким мени.
Юрагимни эзарди.
Тўлингина ой бўлиб.
Осмонларга боқарди.
Шу куйдирги қизчани.
Аразлаши ёқарди.
Гуруҳларда юрмай қўйдим.
Жим юришим сўради.
Атрофимни қўрғон қилиб.
Рашки билан ўради.
Куни кеча урушгандик.
Аразлаб лабин бурди.
Хайир сизга Жаним деб.
Эркалаб спам урди.
Блокка солиб мени.
Қоним ичиб юради.
Қўлимга тушсин хали.
Энасини кўради.
Спамдан уч кунгача.
Ёзолмайман хечкимга.
Ор қиламан қизлардан.
Ёзворинг деб личкамга.
Севгига чанқоқ юрак.
Дукиллайди тинмайди.
Яхши шеър ёзиш учун.
Севишмасам бўлмайди.
Дардим тўкиб қоғозга.
Қалтирайди қаламим.
Илхом пари аразда.
Уша қизда аламим.
Уч кун сабр тилаб ўзим,
Юрагим энди тинсин.
Менга спам босган қизни,
Тирноқчалари синсин.