Асал аридек фақат гулларга қўниб, ўзинг емасангда — бол тўпла ва инъом эт,
Ўз оилангни шердек ҳимоя қил,
Фойдали илм эгаси бўлсанг — булбулдек сайраб ўзгаларни хушнуд эт,
Кези келганда нодон олдида балиқдек сукут сақлашни ҳам бил,
Бургутдек баландга уч ва илм-фан чўққиларини забт эт,
Хаёт йўлида туядек сабрли бўл,
Илон , чаён каби ўзгаларга озор берма,
Товусдек гўзаллигингга мағрурланиб ўтма,
Маймундек эрмакчи бўлсанг — шоқолдек ўлаксага зор бўласан,
Эзгу ишларга учқур от каби чопиб бор,
Атрофга боқ,
Яна сенга вафодорликни, тонг саҳарда туришни ўргатадиганлар билан бир қаторда ўзининг даюс сифатини юқтирадиган ёки паразитдек ҳаётни сенга ибрат учун кўрсатиб турган бир қанча маҳлуқотлар бор…
Ҳушёр бўл, оқу қорани ажрата бил...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев