Предыдущая публикация
ЎЗИМНИ СОҒИНИБ КЕТДИМ...
Кундан кунга, юрагим хомуш,
Кўряпманми ёки ёмон туш,
Толиқтирди ташвиш-у, юмуш,
Мен ўзимни соғиниб кетдим.
Аслим худди йўқолган гуё,
Мағрурлик ҳам юз бурган гуё,
Дардлар қаддим эгдимикан, ё
Мен ўзимни соғиниб кетдим.
Шижоатли эди ҳар сўзим,
Кулгулардан порларди кўзим,
Қайда қолди, беғуборлигим,
Мен ўзимни соғиниб кетдим.
Кўз ёш, алам сира билмаган,
Армон ҳатто яқин келмаган,
Ҳасратларда бағрин тилмаган,
Мен ўзимни соғиниб кетдим.
Йиллар ўтар дарёдек бўлиб,
Осмонимда юлдузлар сўниб,
Юрибман-да ёлғондан кулиб,
Мен ўзимни соғиниб кетдим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев