Предыдущая публикация
Азал шу фаслнинг ўзим ошиғи,
Мўъжиза ичинда турибди кузак.
Оловранг баргларнинг сирли қўшиғи,
Олов ҳисларимдан беради дарак.
Гарчи юрагимда гуллайди баҳор,
Бироқ ўзгачадир тароватли куз.
Бунча хазонларнинг рангги бетакрор,
Мен унинг шайдоси, ошиқман ҳануз.
Хазонрез ичинда қилганда сайр,
Унутилар бари-дунё ва ташвиш.
Тилим бормас сира демоққа хайр,
Навбат кутиб турар остонада қиш.
Ҳаммаси бетакрор, бари ўзгача,
Ранглар жилосидан кўзларим тинди.
Яна бир айланиб келар кузгача,
Соғиниб, соғиниб кутаман энди.
✍ Дилобар Ўролова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев