Яъқуб Исроиллоҳ ибн Исҳоқ Сафиюллоҳ ибн Иброҳим ҳалилуллоҳ жуда кўркам ва бақувват киши эди, қувватига қувонарди. Оллоҳ таоло ундан манманликникетказди. Ривоят қилишларича, бир кеча у қўй-қўзилари ва мол-ҳолларини яйловга олиб чиқади, ўз иши билан машғул бўлди. Оллоҳ таоло бир фариштани ўғри қиёфасида юборади. Шунда Яъқуб алайҳиссалом у билан ёқалашиб қолади. Фаришта уни кўтариб, ерга уради. Шунда у «агар Оллоҳ таоло мени бу дарддан халос қилса, қайси емиш ва ичимлик менга суйимли бўлса, ўшани ўзига ҳаром қиламан», дея назр қилади. Оллоҳ таоло шифо ато этади. Емишлардан туя гўштини, ичимликлардан туя сутини ҳуш кўрарди у. Бу иккисини назрга биноан ўзига ҳаром қилди. Шундан бери унинг авлодлари учун бу икки об-овқатни емаслик суннат бўлиб қолди. Улар ўзларини овутмоқчи бўлиб, «Бу нарсалар ҳамма пайғамбарларга Одаматодан бери ҳаром бўлиб келган», дедилар. Оллоҳ таоло уларнинг бу гаплари ёлғон эканлигини исботлаб, оят нозил қилди: «Таврот нозил қилинмасдан илгари Исроил фарзанларига ўзлари ўзига ҳаром қилган нарсалар ҳалол эди».
Савол: Яъқуб алайҳиссалом нима сабабдан Исроил деб аталди?
Жавоб: «Иср» сўзининг маъниси асир деганидир, ўша пайтда шайтон асир қилинганди. Бу сўз ўшандан қолгандир.
ҳикоятда келишича, Яъқуб алайҳиссалом Байт-ул Муқаддасда хизматда бўлиб, унинг олти юзта чироқларини ёқарди. Шайтон алайҳил-лаъна эса ҳар кеча келиб, чироқларини ўчириб кетарди. Айтишларича, бу ҳол кўп давом этди. Бундан безор бўлган Яъқуб алайҳиссалом бир кечаси пойлаб туриб, Шайтон чироқларини ўчираётган пайтди бир сакради-да, уни тутиб олди, бўйнига занжир солди, асирга олди. Шунинг учун Исроил аталди.
Яна бир жабоб шуки, Иср қул дегани, Ил эса Тангрининг исмидир.
Яъқуб алайҳисаломнинг ўн икки ўғли ва қизи бор эди. Коифр подшолардан бири қизини сўратиб, одам юборди. Яъқуб алайҳиссалом кўнмади.
-Қизингни менгабермадинг, энди сен биланаёвсиз жанг қиламан, - деди подишоҳ. Унинг қўшини беҳисоб эди. Шундафармон келди:
Кофирларни ҳалок қилмоғимни истасанг, уларни ҳалок этиб, сени ғолиб қилайин. Истамасанг, ўз одамларингбилан ҳалокқилгин!
Қай бирини танлайсиз, - деди Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига қараб.
Бизларни қолиб қилсун, - дейишди улар.
Яъқуб алйҳиссалом дуо қилди. Оллоҳ таоло кофирларнинг барини ер остига равона қилди, ҳалок этди.
Яна бир подишоҳ ҳам қизини сўраб келди.
Менинг шариатимда бир суннат иш бор, - деди Яъқуб алайҳиссалом. - Бутун қўшининг билан шу ишни бажарсанг, майли қизимни берайин.
У суннат иш қайсидир? - сўради подишоҳ.
У суннат иш - ҳатна қилмоқликдир, - деди Яъқуб алайҳиссалом.
Подишоҳ рози бўлди, ўзини ҳам, қўшинларини ҳам хатна қилдирди. Улар хатна қилган ҳолда оғриб ётганларида Яъқуб алайҳиссалом ўғиллари билан устиларига қилич тортиб келдилар ва ҳаммасини қирдилар.
Яна уламоларнинг айтишларича, Однинг Шаддот исмли ўғли бўлар эди. Уернинг устида жаннат қурдирди-ю, ундан баҳраманд бўлиш ўзига насиб этмади. Шаддотнинг Имлоқ исмли ўғли, Яъқуб алайҳиссалом билан замондош эди, минг бекларгабош бўлган.
Менга саҳра қўйнида кенгбир соз тупроқли текис ер ҳозир қилинг, деди у бекларни тўплаб.
Беклар ишга киришдалар. Жой тайёр бўлгач, Имлоқ келиб ўлчаб кўрди, кейин ўн икки йиғоч ерни кавлатда ва сувга тўлатди. Ҳовузнинг ўртасини тош билан кўтариб чиқиб, устига қизил тошдан супа қурдилар. Кенглиги ҳам баландлиги қирқ қари эди.
Ҳар бирини ўн йигит қўриқлаб юрадиган ўн минг вазири бўлар эди. Уларнинг ҳар бирининг иҳтиёрида ўн минг жангчиси бор эди.
Ҳосил қилинган супанинг Қутрум шаҳристони деб атадилар ва супа устига бир сарой барпо этдилар. Саройнинг ғиштлари бири олтиндан, бири кумушдан ясалди. Сўнгра супа устини бўстонлар, бозорлар билан тўлдирдилар. Саройнинг ўртаси эса баландлиги икки юз аршин бўлган томошагоҳ қурдирди. ўша шаҳристонда тўрт эшик қурдирди. Дарвозалар баландлиги йигирма тўрт аршинэди. Қурилиш ниҳоя топгач, саройга кўчиб кирди ва тахтини эгаллади.
Қайси бир йили Канъон диёрида қаҳадчилик бўлди. «Қутрум шаҳристонида ошлиқ сотишяпти», деган ҳабарни эшитган Яъқуб алайҳиссаломнинг ўғиллари йўлга отландилар. ўн кунлик йўлни босиб, Қутрумга келишди. Минорасида ўтирган Имлоқи лаъин Яъқуб ўғилларининг туя миниб келаётганини кўрди. Қарасаки, бошларида бир парча оқ булут соя ташлб турарди. У булутга қараган имлоқи лаъин «Лаа илааҳа иллаллоҳи Муҳаммадур расулуллоҳи» ёзувини кўрарди. Йигитларни олиб келмоқлик учун вазирларни жўнатди.
Подишоҳ сизларни чақиртирмоқда, - дейишди вазирлар.
Биз Оллоҳ пайғамбарининг ишини тамом қилмагунча бормасмиз, - деб жавоб берарди Яҳудо.
Вазирлар бу гупни подишоҳга етказдилар. Имлоқнинг ўзи келиб, бўйлари, ҳуснлари бирдек бўлган ўн йигитни кўриб, ҳайратланди.
Сизлар кимсизлар? - сўради подишоҳ.
Биз ўновимиз қариндошлармиз, Яъқуб пайғамбарнинг ўғилларимиз. Отамиз иҳоқ пайғамбар, Янада улуғ бобомиз Иброҳим алайҳиссаломдир.
Канъондан егулик олиш учун келганмиз, - деди Яхудо унга жавобан.
Бошқа қариндошларингиз ҳам борми? - сўради яна подишоҳ.
Юсуф ва ибн Ямин деган яна икки биродаримиз ҳам бор, - дейишди.
Мен эркак қариндошингизни эмас, қиз қариндошингиз бор-йўқлигини сўрайман, - деди подишоҳ.
Битта қиз синглимиз бор, - дейишди.
Унда сингилларингизни менга беринглар, отангизни ва яна сизларни ҳам мол билан сийлагайман, ҳаммадан кўра бой қиламан, - деди подишоҳ.
Сизлар нима дейсизлар? - дея Яҳудо биродарларига боқди.
Бу гапдан Шамъун билан Рубил аччиғландилар. Яъқуб алайҳиссалом фарзандлари аччиғлансалар, ўша вилоятни ҳароб қилмагунча жаҳлдан тушмасдилар, қачонки Иброҳим алайҳиссалом уруғидан кимдируларнинг орқасини силамагунча аччиғлари пасаймасди. Яҳудо кўрдики, икки биродари аччиғланди. Шунда у «Қутрум шаҳристонни вайронқилсалар машаққатимиз енгил бўлмайди», деб ўйлади-да Рубилнинг орқасига қўлини қўйди, жаҳлдан тушдилар.
Эй подишоҳ, ўғлинг сен билан маслаҳатлашмай туриб, қизингни бировга бера оладими? - сўради босиқлик биланЯҳудо. - Йўқ.
Бизнинг ҳам отамиз ҳаёт. Борайлик, сўзларингни етказайлик, отамиз нима деса шу бўлади, - деди яҳудо.
Подишоҳ бу сўздан севинди. ўнта туяда буғдой, ўнта туяда унортиб, яна минг кумуш танга, ўн ботмон ифор, ўн ботмон анбар, ўн ботмон кофур инъом этди.
Бу нарсаларни отангизга етказинг ва ушбу сўзларимни ҳам айтинг: «Мен сени оталикка қабул қилдим, сен ҳам мени ўғилликка қабул қилғил. Сўзимни эшитибоқ тўғри олдимга келгил, қизингни менга бергил!» - деди подишоҳ.
Подишоҳ бизга шунча молни инъом қилди ва яна сен учун ҳам бир қанчасини туҳфа қилди, - дейишди ўғиллари отаси ҳузурига қайтиб келиб.
Мендан илгарига ҳеч бир пайғамбар қизини кофирга бергани йўқ эди, - дея йиғлади Яъқуб алайҳиссалом бу сўзларни эшитиб.
ўзинг билгувчисан, - дейишди ўғиллари.
Бу сўз бўлиб ўтгандан бир ой кейин Имлоқдан шу мазмунда мактуб келди: «Бу нома буюклар буюгидан, подишоҳлар подишоҳидан, киборларкиборидан, улуғ мамлакатлик, улуғ қўшинлик Имлоқдан ул тубан, фақир ва ҳақир Яъқубга тегсин. Ушбу нома тегиши билан қизини менга тайёрлаб қўйсин. Агарбунга кўнмаса, мен бориб, юртингни бузарман. Сени ўғилларинг билан қўшиб ўлдиорарман, қизингни тортиб оламан. Пайғамбарлигинг сенга фойда бермас, чунки ер тангриси менман (оғзингга тупроқ). Осмон тангрисининг мен билан нима иши бор».
Мактуб Яъқуб алайҳиссаломга келиб теккач, ўғилларини тўплаб, ўқиб берди. Ўғиллари ўйга толдилар ва:
Эй ота, ўзингга ҳам, бизга ҳам зулм қилмагил, Канъонни вайроқ қилмағил, қизингни подишоҳга берақолгил, - дейишди.
Бу гапдан Яъқуб алайҳиссалом ҳафа бўлди ва Яҳудога деди:
Нома жавобини ёзгил. «Бисмиллаҳир раҳманир раҳийм. Мен Яъқуб Исроилуллоҳ ибн Исҳоқ Сафиюллоҳ ибн Иброҳим Ҳалилуллоҳдан дунё ва охират бадбахти Имлоқи лаъинга. Билгилки, ҳеч бир пайғамбар қизини кофирга бергани йўқ, мен ҳам бермасман. Агар «Лаа иааҳа иллаллоҳу Яъқуби расулуллоҳи» (Ягона Оллоҳдан ўзга маъбуд йўқ ва Яъқуб Оллоҳнинг элчисидир) десан у ёғи Оллоҳга ҳавола қилингувсидир».
Мактуб ёзилиб, муҳрланиб Имлоққа жўнатилди. Мактубн6и олган Имлоқнинг юзи ғазабдан сарғайиб кетди. Ўқ икки минг бекларига қаради.
Эй подшоҳ, кучинг, қўшининг бор, ғам чекма. Фармон бўлса, биз бориб, қизни олиб келамиз, - дейишда беклари.
Шундан сўнг қўшин тўплаш бошланди. Подшоҳ ўн икки минг беклари ҳамроҳлигида отланди. Имлоқ беҳад семиз бўлганидан уни бирор от ёки туя кўтаролмасди, шу боис уни филга миндирдилар.
Нима қиламиз? - дейишди ўғлонлар.
Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб, Оллоҳ таолога ёлворди. Шунда Жаброил алайҳиссалом фармон келтирди:
Эй Яъқуб, Оллоҳ таоло сенга салом айтди ва дедики: «Ўғлонларингга айт, қўрқмасинлар, мен сизларга мададкорман. Эй Яъқуб, қизинг менинг ҳузуримда азиздир, уни душманга бермагайман, кофирни пайғамбарим устидан ҳукумронлик қилишига йўл қўймайман. Ўғилларингга айт, эртага кофирлар билан юзма-юз чиқсинлар, жанг қилсинлар. Мен қудратимни кўрсатурман».
Бу муждадан Яъқуб алайҳиссалом беҳад шод бўлди, ўғилларини жангга чиқмоққа амр қилди.
Эй ота, биз ўновимиз минг-минг кофирларга қарши қандай жанг қиламиз, - дейишди ўғиллари.
Мен сизларга бир қурол берманки, ким у билан жанг қилса, тангри душманлари устидан зафар қозонгай, - деди оталари.
Отажон, амрингга итоат этамиз, - дейишди ўғиллари.
Яъқуб алайҳиссалом сандиғини очди. Ундан Одами сафий чопонини олиб, Шамъунга берди. Шис алайҳиссалом чопонини олиб, Рубилга берди. Иброҳим алайҳиссалом қўчқорнинг шохини олиб, Яғсарга берди. Мусо алайҳиссалом ҳассасини олиб, Яҳудога берди. Яҳудони тўққиз ўғилларига бош қилди, улар кундай порлаб, ойдай нурланиб, майдонга чиқдилар.
Яъқуб ўғлонлари нима учун чиқдилар, билинглар, - деди уларни кўрган Имлоқ бекларига буюриб. - Агар тинчлик билан чиққан бўлса, тегманг, жангга чиққан бўлса, ўналасининг ҳам бошини кесиб, менга олиб келинг.
Нима мақсад билан келдингиз, - дейишди ўн минг йигитлари билан етиб келган беклар.
Жанг қилгани келдик, - дейишди. Бундан вазирнинг жаҳли чиқди.
Юзма-юз туринг! - буюрди Яҳудо. Сўнгра ўзи сафнинг олдига ўтди-да, таёғини осмонга ирғитиб, Яна тутиб олди (бу одат Яҳудодан қолган бизларга). Кейин нидо қилди, тўққиз укаси ҳам унга қўшилди. Осмондан туриб фаришталар ҳам нидога қўшилишди. Бу ҳайқириқлар ҳайбатидан ўн минг душман аскарнинг юраклари ёрилиб ўлди.
Нима бўлди, қўшининг овози эшитилмай қолди, - сўради подшоҳ.
Эй подшоҳ, ўн ўғлон нидо қилганда унинг даҳшатидан ўн икки минг аскаримиз ҳалок бўлди, - дейишди.
Подшоҳ бекларига юзланди. Энди йигирма тўрт минг Аскар билан жангга кирдилар.
Эй Маъмун, сенинг галинг келди, - деди Яҳудо.
Шамъун олдинга чиқди ва «Лаа илааҳа иллаллоҳи Яъқуби расулуллоҳи», деди. Қўшнилар Шамъунга ташланганди, у нидо қилди. Шунда осмондан ўт тушиб йигирма тўрт минг аскарни куйдириб юборди. Бунинг ҳабарини эшитган подшоҳ филига миниб, Яна ўн икки минг беклари билан жангга отланиб келди.
Келинглар, бир йўла такбир айтайлик, - деди Яҳудо биродарларига.
Оллоҳ таолонинг фармони Билан тўрт саф фаришталар тушдиларки, ҳар бир сафда қирқ мингта фаришта жамланганди. Яъқуб ўғлонлари ерда, фаришталар осмонда биргаликда жангга кирдилар. Кофирлар буларни кўриб, қўрқиб қочиб кетдилар. Имлоқнинг бир ўзи қолди. Бир фурсатдан сўнг етиб келган пайғамбарзодалар Имлоқни Сарой ичида топдилар.
Эй малъун, тангри қудратини кўрдинг, энди «Лаа илааҳа иллаллоҳи Яъқуби расулуллоҳи», деб такбир айтгин, - дейишди улар. Имлоқ унамади. Шундан Шамъун соғолидан тортиб, тахтдан тушурди ва отаси олдига келтирди.
Таҳлил айтгил, - деди Яъқуб алайҳиссалом Имлоқни кўргач.
Эй Яъқуб, мен бу кун сенинг қўлингда асирман, ҳоҳлаганингни қилгил. Мен учун сендан ва сенинг тангрингдан душманроқ ҳеч Ким йўқ, - деди имлоқ.
Эй Имлоқ, агар имон келтирганингда эди, Оллоҳ таоло сенга яна зиёди билан мулк берарди ва эртаси куни жаннатдан ҳам ўрин берган бўларди, - деди Яъқуб алайҳиссалом.
Менга фурсат бергил, уйимга борайин. Сенинг тангринг менга давлат берадими-йўқми, кўрайин, берса имон келтирайин, - деди Имлоқ.
Эй Яъқуб, тангри таоло фармон қилди, фурсат бергил, - деди Жаброил алайҳиссалом пайғом келтириб.
Қанча фурсат керак сенга, - сўради Яъқуб алайҳиссалом. - Ўн йил.
Имлоқни қўйиб юбордилар. У қайтиб келиб, тахтига ўтирди. Оллоҳ таоло ўн йил ичида унга бир-қанча мулк, давлат берди, йигирма тўрт минг саркардалари бўлди.
Фурсат тамом бўлгач, Жаброил алайҳиссалом фармон олиб келди:
Яъҳудони Имлоқнинг олдига юборгил, имон келтирсин!
Эй малъун, сенга берилган фурсат тамом бўлди. Оллоҳ қудратини кўрдинг, мулк-давлатли ҳам бўлдинг. Энди имон келтиргил, - деди Яъҳудо подшоҳ ҳузурига боргач.
Эй Яъҳудо, сен элчисан. Агар элчиларни подшоҳларга ор бўлмаганида эди, бошингни кесиб, этларинги филлар оёғи остига ташлар эдим. Отангга бориб айтгилки, ўтган гапларни унутсин, яхшиликча қизини менга юборсин. Агар кўнмаса, ҳозир бўлиб турсин, қўшин тортиб борурман. Ўғилларингни ўлдираман, халқингни от туёқлари остида ҳалок қиламан, қизингни тортиб оламан. Кўрайин қайси тангри сенгма мадад қиларкин, - деди Имлоқи лаъин.
Яҳудодан бу гапларни эшитган Яъқуб алайҳиссалом Оллоҳ таолога муножат қилди. Шунда Жаброил алайҳиссалом фармон олиб келди:
Эй Яъқуб, Оллоҳ таоло сенга салом йўллаб, дедики: «мен ҳалимман, шошилмасман. Яҳудога айтгил, Яна борсин. Имлоққа Менинг бирлигимни ва сен менинг пайғамбарим эканлигингни етказсин».
Эй малъун, билгилки, Оллоҳ яккаю-ягонадир, отам Яъқуб унинг пайғамбаридир, - деди Яҳудо Имлоқ ҳузурига келиб.
Имлоқ бундан беҳад аччиқланди, қўшин тўплади. Қишиннинг адади йигирма тўрт мингдан йигирма тўрт гуруҳ бўлди. Ўзи филга миниб, Канъонга яқин жойга келиб тушди. Бунинг ҳабарини эшитган Яъқуб алайҳиссалом яна ташвишланди, Оллоҳдан мадад тилади. Жаброил алайҳиссалом «Бу кеча у малъундан сенга ёмонлик бераман», деган пайғом келтирди. Тунда шамолга «Эсгил» деб, амр этилди. Тонгга бориб подшоҳдан асар қолмади, унинг бутун ҳашамати ер остига кирди. Жаброил алайҳиссалом Оллоҳ амри Билан «Қутрум шаҳристони» ни ер Билан қўшиб, остинустин қилиб ташлади.
Эй Яъқуб, Оллоҳ буюрдики, Имлоқнинг мол-мулкини, олтин-кумушларини олгин. Қолганларини эса ўтга ёққил, - деган фармон келтирди Жаброил алайҳиссалом. Яъқуб алайҳиссалом бу фармонни ўғлонлари Билан тўкис адо этди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев