Предыдущая публикация
Гарчи ҳижрон макрлар қилди.
Шундай севдим, сезмади ҳеч ким,
Ўзим билдим, бир Холиқ билди.
Исмин тилдан яширдим буткул,
Кўрмасин деб кўзга босдим чўғ.
Ҳисларимни бегона тугул,
Ўзига ҳам билдирганим йўқ.
Севсам севдим Мажнундан зиёд,
Лек бир оғиз қилмадим миннат.
Шу ҳақиқий севгидир ҳайҳот,
Шудир сутдек тоза муҳаббат.
Алданмадим гуллар сеҳрига,
Хушёр тортдим авраган сари.
Ўйладимки, бундай севгига
Тайёр эмас ҳали Ер шари.
Сирларимни самога сочдим,
Калитини қолдирдим Ойда.
Унга атаб сайёра очдим,
Юракдан ҳам чуқурроқ жойда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2