Каъбанинг ўрнида Одам сафиуллоҳ Байт ул-Маъмурни бино қилди. У Нуҳ пайғамбар алайҳиссалом давригача турган. Тўфон вақти келганда азоб суви тегмасин Дея Оллоҳ фармони билан жаброил алайҳиссалом бу бинони тўтарарди ва еттинчи қават осмонга ўрнаштирди.
Иброҳим алайҳиссаломга «Байт ул-Маъмур ўрнида Каъба бино қилғил!» деган фармон бўлди.
- Илоҳо, у ернинг қаердалигини билмасман, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
Айтурларки, Тангри таоло шунда Каъбанинг ўрнича бир булутни юборди, у булут ерга соя ташлади, шу соянинг ўрнига Каъба қурилди. Нуҳ пайғамбар кемасининг тахтаси Билан томини ёпди. Яна айтадиларки, бир илон у ерга келиб, ўралиб ётди ва унинг андозаси билан Каъбани барпо қилди. Тағин айтурларки, «Эй Иброҳим, беш тоғдан: Тур сино, Тур Зино, Хиро, Лубнон, Жадийжан тош келтириб, Каъбани бино қилғил!» деган овоз келади.
Савол туғилади: «Макканинг ўзида тошлар сероб эди-ку? Беш тоғдан тош келтирмоқликда қандай ҳикмат бордир?»
Жавоб шуки: Оллоҳ фармон бердики, «Ким бу уйга юз буриб беш вақт намоз ўқиса, ёки унга тавоф қилса, шу улуғ беш тоғларнинг оғирлигича гуноҳлари бўлса ҳам кечиргайман».
Бино қурилишида жаброил алайҳиссалом тош кесди, фаришталар ёрдам бериб, тош йўнишди, Исмоил тошларни ташиди. Жаброил алайҳиссалом тошни кесгач, фармон Билан исмоил алайҳиссаломни тош устига қўярди. Тош эса йўрға отдек Иброҳим алайҳиссалом олдига еларди. Қайси бир тош йирик ёки яроқсиз бўлса, Иброҳим алайҳиссаломнинг қўлига тушгач, мармардек бежирим бўлиб қоларди. Тўрт бурчакка тўрт калима айтиб тош қўйди: аввалида «Субҳаноллоҳи» деди, иккинчисида «Валҳамда лиллаҳи» деди, учинчисида «Ва лаа илааҳа иллалоҳу» деди, тўртинчисида «Оллоҳу акбар» деди.
Пайғамбар алайҳиссалом дедиларки: «Икки калима бор, тилга енгилу, аммо
Оллоҳ қошида тарозида оғир. Улар шуки, «Субҳаноллоҳи ва биҳамдиҳи» ва «Субҳаноллоҳил азийм». Мол-дунёнинг ортиши охират улушининг камайишидир, мол-дунёнинг камайиши эса охират улушининг ортишидир».
Савол: Тилга енгиллик нима-ю, тарозига оғирлик қандай бўлар?
Жавоб: Дунёнинг ҳоли охират аҳволига тенглашга олмас. Бу Дуне оғирлиги охиратнинг енгиллиги ва бу дунёнинг енгиллиги охиратнинг оғирлиги дейишдан мурод шуки, бу дунёда тасбеҳу таҳлил билан кўз очиб юмгунча Аршга етмоқлик - тилнинг енгиллигидир. Дунёнинг оғирлиги қадамга берилгандир. Негаки, кун бўйи йўл юрсан ҳам икки йиғочдан ортиқ масофани босиб ўтолмаслик - қадам, бу Дуне оғирлигидир. Аммо тил ёрдами Билан ишлар тўғри бўлар, шу боис қадам оғирлигини тилга, тил енгиллигини қадамга берарлар. Оқибатда кўз очиб юмгунча фурсат ичида уч минг йиллик йўл бўлган Сирот кўпригидан ўтдилар. Қадам оғирлиги тилга берилганини шундан билиш мумкин: мўмин кишининг тоат-ибодатини тарозининг бир палласига, гуноҳларини иккинчи палласига қўйлар, гуноҳлари оғир келар.
Шунда етти қават осмон ва етти қават ерни ҳам бир паллага қўйилса, гуноҳлар Яна оғир келар.
… Каъба биноси қурилиши ниҳоясига етгач, Иброҳим алайҳиссалом деди:
«Илоҳо, Сен биздан бу ишни қабул қил, албатта, Сен эшитгувчидирсан, билгувчисан. Илоҳо, Сен уларга ўзларидан пайғамбар юборки, уларга Сенинг оятларингни ўқиб берсин ва уларга Қуръони каримни, ҳикматни ўргатсин ва уларни покласин. Ҳақиқатдан фақат Сен ғолиб ва ҳикматлисан».
Ҳабарда келурки, Муҳаммад алайҳиссалом дедиларки: «Мен отам Иброҳимнинг дуосиман, Исонинг башоратиман ва онам Оминанинг тушиман».
Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом Ушбу фармонни олиб келди:
Эй Иброҳим, одамларга ҳаж ҳақида ҳабар Бер!
Илоҳо, қандай ҳабар берайин, ҳалойиқ кўп, мен эса заифман, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев