Оллоҳ таоло фаришталарни ўтнинг ёруғлигидан, париларни эса ўтнинг алангасидан яратди. Уларнинг асллари бўлса ҳамки, уч нарса билан фарқланадилар. Бури шуки, фаришталар нурдан, парилар алангадан бино бўлгандилар. Иккинчиси шуки, фаришталар малак деб, парилар эса жин деб аталди. Учинчиси шуки, фаришталарнинг макони осмонда, жинларники эса ерда бўлади.
Ҳабарда келишича, Оллоҳ таоло жаҳаннам ичида иккита маҳлуқ яратди: бири эркак арслон суратида, оти Жаблит, иккинчиси эса урғочибўри суратида - оти Таблит. Жаблитнинг қуйруғи думи илонга ўхшаш, Таблитнинг қуйруғи чаёнга ўхшаш. Оллоҳнинг фармони билан икковининг қуйруқлари дўзах ичига тушди. Бунга қадар дўзах ичида на илон ва на чаён бор эди.
Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлдики, Таблитни никоҳ қилиб Жаблитга бергин, деб. Ҳамма муҳлуқотлар ичида энг биринчи никоҳ шу эди, унгача никоҳ бўлмаганди. Жаблит билан Жаблит қўшилгач, эгизак насллар: бир ўғил, бир қиз туғила бошлади. Жаблит туғилган қизларни бирга туғилган ўқилларга берар эди. Еттинчи фарзанд кўрганда ўғлига Хорис деб ном берди. У ғоят маккор бўлди. Жаблит у билан бирга туғилган қизни Хорисга берайин дегнада Оллоҳдан фармон бўлдики: «Бундан буён бирга туғилганларни никоҳламагин. Олдин туғилган ўғилга кейин туғилган қизни бергин!» Жаблит Хорис билан туғилган қизни бошқа ўғлига берди. Бундан Хорис ўпкалаб, бошқа қизни олишга унамади. Дўзахнинг ҳоли бир бурчагида ўтириб, ибодатга машғул бўлди. Кўп йиллар ибодат қилгач, тангри уни олтинча қават ерга чиқарди. Унда ҳам кўп ибодат қилган эди, бешинчи қават ерга чиқарди. Бунда ҳам зиёда ибодатга машғул бўлганди, бу дунёга чиқарди. Бу дунёда ҳам чандон ибодат қилдики, Машриқдан Мағрибга қадар Хорис сажда қилмаган бир қарич ер ҳам қолмади. Шундан кейин Оллоҳ таоло уни осмонга чиқарди. Унда ҳам зиёда тоатлар қилгани боис иккинчи осмонга чиқарди. Шу тариқа еттинчи осмонга ҳам чиқди. Сўнгра, Жаннатга киргизганди, у ерда фаришталарга устод бўлди. Шунда Хорис отини ўзгартириб, Азозил деб атадилар. У истаса жаннатга кирар, истаса осмонга чиқарди. Онадан туғилгандан кейин уч минг йил ўтганди. (Оят) «Эслагин, эй Муҳаммад, ул вақтики Парвардигоринг фаришталарга деди: Сажда қилинглар Одамга! Бас сажда қилдилар ҳаммалари, аммо иблис сажда қилмади». Бу иблис Азозил эди. Айтишларича, Азозил Жонн уруғидан эди.
Шундан кейин ер юзида ўтган Жонн отлиғ маҳлуқ яратилди. (Оят) «Ва ундан илгари жинларни яратдик Биз эсиб турган ўтдан». Ривоятларга кўра, улар дунёда етмиш минг йил турдилар. Оллоҳга гуноҳкор бўлгач, улар кетказилди. Ўринларига Жон ибн ал-Жон отлиғ ҳалойиқ келди. Ўн заккиз минг йил умр кўрдилар. Улар ҳам осийлик қилгач, ўринлари фаришталарга берилди. Фаришталар етмиш минг йил турдилар. Азозил улар билан бирга эди. Дунёга кўнгил боғладилар, бу Оллоҳга хуш келмади: «Мендан бошқага кўнгил бердингиз, сизларни кетказурман, кейин халқ яратиб, бу мулкни уларга берарман», деб хитоб қилди. (Оят) «Албатта Мен ер юзида халифа, «ўрин босар» яратмоқчиман».
Яна бир ҳабарда айтилишича, Оллоҳ таоло дунёни яратгандан сўнг ер мулкини қушларга берди. Етти минг йил қушлар иҳтиёрида бўлди. Ундан кейин Жин ибн алЖонга берди, улар ҳам етти минг йил умргузаронлик қилдилар. Гуноҳ, шариатга хилоф кўп ишларни қилганларки, қон тўкканлари учун ер юзи тасарруфини улардан олиб, фаришталарга берди. Етти минг йил бўлгандан кейин улардан ҳам олар вақт етгач, Оллоҳ таоло: «Мен ер юзига ҳалифа яратурман», деб хитоб қилди. Фаришталар бу хитобни эшитгач, ғамгин бўлдилар ва «Илоҳи, ер юзида гуноҳкорлар ва қон тўкувчиларни яратурмисан? Ер мулкин биз тасбиҳ ва таҳлил айтувчилардан олиб, уларга берурмисан?», дедилар. Хитоб қилди: «Мен билурман, сизлар билмассиз».
Савол: Фаришталар одам фарзандларини кўрмагандилар ва уларнинг фасод ишлар қилганларини ва қон тўкканларини қаердан билдилар? Жавоб: Дарҳақиқат, улар Одамларни кўрмагандилар, аммо Жин ибн-Жонни кўрган, гуноҳкорликларини билган эдила ва шунга қиёсан сўз айтгандилар. Оллоҳ таолонинг «Сизлар билмаган нарсаларни мен биламан», дейишига сабаб шуки, биринчидан - Оллоҳнинг ушбу каломига кўра у зот айтадики: «Муҳаммад мустафи алайҳиссалом одам фарзандларидан бўлади. Бу жаҳонни, ой, қуёш ва барча нарсаларни унинг суюклилиги учун яратдим. Ким менинг дўстим эканлигини ўзим билурман, сизлар билмассизлар». Иккинчидан - Оллоҳ таоло шундай дебдур: «Мен биламанки сизларнинг ибодатларингиз (ужб) ўзига бино қўйиш билан аралашган ва уларнинг гуноҳ ишлари узр билан аралашган. Узрли гуноҳ менинг наздимда ужблик гуноҳдан маҳбуброқдир».
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев