Бир мўмин банданинг қошига аста,
Ўлим фариштаси ташриф буюрди.
Руҳини уйғотиб, бўлиб пайваста,
Жонини олишга, шай бўлиб турди.
-"Эй банда, жонингни олмоққа келдим.
Зарра гунохинг йўқ, жаннат, мунтазир.
Мен томон тўрт қадам ташласанг, бўлди,
Осонгина жонинг оламан, ҳозир.”
Мўмин сал қўзғалди, итоат қилиб,
Танасига бир зум термулиб қолди.
Бир қадам ташалаган эдики, юриб,
Инграган бир овоз хаёлин олди.
-"Бу кимнинг йиғиси?” сўради, мўмин.
-"Бу сенинг энг яқин дўстинг, эй банда,
Ўлимингдан кейин, уч кун шу йўсин,
Йиғлайди, ёдига тушсанг, ҳар-ҳарда”.
Рух деди: -"Дўстимга умр сўрайман,
Эрта қазо қилмай, яшасин кулиб.
Чидасин ёнида энди бўлмайман.”
Ва яна бир қадам ташлади юриб.
Шунда яна йиғи, яна бир нола,
Олдинги йиғидан кучлироқ овоз.
Фариштадан мўмин сўради, яна:
-"Бу кимнинг йиғиси, аламли бироз?”
-"Бу сенинг аёлинг, жуфти ҳалолинг,
У қирқ кун шундайин тутади мотам.
Бахт эди, у учун ҳаётда, боринг,
Йўқ булсанг, унга кўп қилади алам.
Аллоҳдан сўради жуфтига сабр.
Бир қадам ташлади астойдил бўлиб,
Шу маҳал жаннатнинг эшиги зохир,
Лол қолди гўзаллик, барини кўриб.
Шу маҳал дод солди, кимдур ўртаниб,
Аввалги йиғидан ўн чандон баланд.
У овоз чиқарди мунгли ва ғариб,
Сезилиб турарди, изтиробу дард.
Рух яна сўради: -"Бу кимнинг саси?
Бардошим етмайди, айтақол, тезроқ”
Бу сенинг, ОНАНГнинг, мунгли йиғиси,
То ўлгунча йиғлаб, ўтади шундоқ.
Рух бир ортга боқди, бир жаннат томон,
Онанинг йиғиси қилди, жонсарак.
Ва деди: -"Қолмоққа бормикан имкон?
Онамнинг ноласига чидолмас, юрак.
Сен билан кетмасам, қолдирсанг мени,
Онамни йиғлатиб кетиб қолмайман.
Фаришта сўз қотди: -"Кейинроқ сени,
Бир сўзсиз жаннатий қила олмайман.”
--"Розиман, онамни қон йиғлатгандан,
Жаннат ҳадясидан кеча қолай воз!”
Фаришта куздан йўқолди бирдан.
Рух танага қайтди, вақт ўтиб бироз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев