Гунохга уриб қоларин,
Лойга шуваб юзларин.
Англаб етиб хатоларин,
Сени десалар улар ёмон.
Йиғлама қой эй замон!
Уйни бир четида ётсанг,
Юкни бир безаги бўлсанг.
Хеч намоз учун ташланмасанг,
Бир ерда қолиб тураверсанг.
Йиғлама қой эй жой намоз!
Боланг қилса бағринг қон,
Бўлса юракгинг вайрон.
Кўзинг ёш бўлса хар он,
Йиғлаб бағринг тилмагин.
Йиғлама қой эй волида!
Шифанер ичида турсангиз,
Чанглар босиб қолсангиз.
Йилда бир очилмасангиз,
Ёдларга хеч тушмасангиз.
Йиғламанг ҚУРЪОНУ карим!
Деразада осилиб турсанг,
Гунохкорларни кўриб турсанг.
Алхамдулиллахни соғинсанг,
Бобдод хифтонда ўгирилмасанг.
Йиғлама қой эй тасбеҳ!
Зинолар қилсалар сенда,
Имонин сотиб бир чекада.
Бўлиб дўст ланати шайтонга,
Ботсалар билиб туриб гунохга.
Йиғлама қой эй еру осмон!
(хофиз ёқуб шоир)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2