Предыдущая публикация
Бир лойқа дарёга қўшилдим.
Билмасам ўтардим ҳузурда,
Афсуски ҳаммасини билдим…
Шунчаки жилмайиб турибман,
Ичимда минг йиллик довуллар.
Аршга термулганча илҳақ жон,
Шовуллар, шовуллар, шовуллар...
Юзини яширар мендан ой,
Қуёш ҳам ингранади шоша.
Бошини чайқайди булутлар:
Ҳаммаси томоша, томоша...
Шунчаки турибди қўлда май,
Ўлиб борар миллионта ҳис.
Қани чалмайсизми ноғора,
Бир ўйнаб бераман кўрасиз...
Илтижо қиламан тангрига,
Нега дунёйингда мен дайди?
Шунчаки айлантир фалакни,
Шунчаки муҳаббат... бўлмайди!
Ҳар кеча йўлимда интиқ ёр,
Ёнингга бораман шунчаки.
Фақат кўзларимга тикилма,
Хўнграб юбораман шунчаки...
Шуҳрат ОРИФ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев