9-Avgust, 2020 ·
Sex and violence (фаҳш ва ур-йиқит) ҳар қандай асар учун энг арзон масаллиқ вазифасини ўтайди. Шу иккаласидан бири ёки иккаласи бўлса, ҳар қандай асар омма назарида қизиқарли бўлиб, яхши сотилади.
Шунга ҳам ўзбек китобхони учун қанчадан-қанча буюк асарлар ва таржималар бўла туриб, халқ орасида жуда кўп тарқалган ва ўқилган асарлар орасида бир тийинга қиммат «Дайди қиз...”, “Қўрқичли Теҳрон” каби мазмундаги мафия ва ўғрилар, фоҳиша ва бузуқликлар ҳақидаги асарлар бор.
Бу икки элемент менга овқатлардаги шакар ва ёғ (sugar and fat)ни эслатади. Айтадиларки, овқатларда энг арзон масаллиқ шу иккаласи экан. Аксар овқат шу иккаласи сабаб сотилар экан. Шу иккаласи овқат индустриясининг асосий сотиш воситалари экан.
Айтаманки, китоб ва кино индустрияда мана шу икки элемент вазифасини юқорида зикр қилганим икки элемент - зўравонлик (ур-йиқит) ва фаҳш (беҳаё воқеа ва тасвирлар) бажаради.
Савияси паст омма эса мана шундай арзон элементларга алданиб юраверади.
Оқибатда бундай асарлар сабаб жамиятнинг саъвияси тубанлашади, ҳудди овқатдаги мазкур икки элемент сабаб ҳамма семириб, чўчқага айланиб кетаётгандек.
(Кўпчилик талабига биноан “Шайтанат”ни чиқариб ташладим)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев