"Мўмин банда (вафот қилгач) дунё машаққати ва озорларидан Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўлиб роҳатланади. Фожир банда (вафот қилгач) бандалар, шаҳарлар, дарахтлар ва жониворлар роҳатланади", деб айтдилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти.)
Ё Роббий , бизларни раҳматингга мушарраф айла!
Мўмин бандаларинг қаторидан қил.
======================================
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Насиҳатгўй бўлмаган қавмда яхшилик йўқ. Насиҳатгўйни
яхши кўрмаган қавмда ҳам яхшилик йўқ!»
======================================
Солиҳлардан бири:
«Аллоҳнинг неъматларига қарши чиқманглар», деди. «Ким Аллоҳнинг неъматларига қарши чиқади?» дейишди. Шунда у зот: «Аллоҳ Ўз фазлидан ато берган кишиларга ҳасад қилувчилар Аллоҳнинг неъматларига қарши чиқувчилардир», дедилар.
======================================
Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига лаббай деб жавоб беринг ва билинки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз.
Анфол сураси, 24- оят.
======================================
Имом Ҳасан Басрий дедилар:
«Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин:
🌱 Рост сўзлаш.
🌱 Аҳдга вафо қилиш.
🌱 Қариндошларга силаи раҳм қилиш.
🌱 Заиф ва бечораларга раҳмдил бўлиш.
🌱 Одамлар учун кам мақтаниш.
🌱 Гўзал ахлоқ.
🌱 Аллоҳга яқинлаштирувчи нарсаларда халойиқнинг олийжаноби.
Эй оламларнинг Робби! Бизларни тақво аҳлидан қил!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев