------- --------
1. Қалбдан, Аллоҳ таолога бўлган қўрқинчни кетказади.
2. Қалбдан, инсониятга нисбатан раҳм-шафқатни кетказади. Чунки, у (кўп овқат еювчи) ҳамма кимсани тўқ деб ўйлайди.
3. Ибодатларга қайғурмайдиган қилади.
4. Ҳикматли сўзлар тингласа, таъсирланмай қўяди.
5. Ҳикмат ва насиҳат ила сўзласа ҳам, инсонлар қалбига ўрнашмайди.
6. Турли касалликлар ривожланиб кетади.
Жасадни касал қилади.
"Иҳё улумиддин" китоби, 3-жуз, 44-бет.
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли таржимаси.
♻️
ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАР ИЛДИЗИ
Гўзал хулқларнинг асоси тўрт нарсадан иборатдир!
1. Ҳикмат – Бу нафсдаги бир ҳолат бўлиб, ихтиёрий ишлардаги хатолардан тўғрилари идрок этилади.
2. Шижоат – Бу ила, ғазаб бир ишни бажариши ва бажармаслиги борасида ақлга бўйин сундирилади.
3. Иффат – Шариат ва ақл одоби билан, шаҳват қувватига одоб беради.
4. Адолат – Нафсий қувват бўлиб, у ила шаҳват ва ғазаб бошқарилади. Ва ҳикматга мувофиқ бўлишга ундайди.
Мана шу тўрт хислатдан, гўзал хулқлар келиб чиқади.
"Иҳё улумиддин" китоби, 3-жуз, 71-бет.
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Муса ўғли таржимаси.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев