Расулуллоҳ ﷺ Кеч кирганида :
اللهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ الْمَصِير
«Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкал масийр».
(“Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз”), деб айтар эдилар.
Абу Довуд ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1361
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Рожифа келур (яъни, титратгувчи ер титраб, устидаги бор жонзот ҳалок қилинади) унга Родифа эргашур (яъни орадан қирқ сана ўтгач, сур иккинчи марта чалиниб, барча нарсага қайтадан ҳаёт ато этилади) ва ўлим бутун борлиғи билан келур (яъни, Қиёмат куни бошланади)»
Термизий ривояти.
(Убай ибн Каъб родияллоху анхудан).
#Ҳадис
Шом намозидан кейин 7 марта: "Аллоҳумма ажрний минан-наар" зикрини айтинг.
Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».
#Ҳадис_1258
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бирор ишдан ташвишлансалар:
«Йаа Ҳайй! Йаа Қайюм! Бироҳматика астағийсу!» дер эдилар».
(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ташвишга қолган пайтларида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан иккитасини зикр қилар эканлар.
1. Ҳайй. Тирик. Аллоҳ доимо тирикдир, ўлмас. Яъни, Аллоҳнинг ҳаѐти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас.
Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаѐти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган эмас. Ягона Аллоҳнинг тириклиги Ўзигагина хос алоҳида ҳаѐт бўлиб, бандалар ҳаѐтига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас.
Бу ҳаѐт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ.
Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан бандаларнинг ҳаѐтига ўхшамайди.
2. Қайюм. Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.
«Қайюм»лик сифатининг маъноси, Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи эканлиги ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир.
Шу билан Аллоҳнинг туриши бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.
Ана шу гўзал исмлар ила Аллоҳ таолони улуғлаб туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Бироҳматика астағийсу!»
дер эдилар.
Яъни, раҳматинг ила ѐрдам сўрайман, дер эдилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев