"Албатта мен, эркак киши ўз оиласида ёш боладек бўлишини истайман. Энди қачонки унга эҳтиёж тушса, у эркакка айланади".
.
Тушунишимча, кўчада анча жиддий эркак ҳам оиласи даврасида холи бўлганида, ёш боладек баъзан эркаланиши, самимий беғубор ва табиий муҳит ичра яшаши керак. Зарурат туғилиши, вазият тақозо этса, дарров асл ҳолига, яъни эркак, оила бошлиғи ва яқинларига масъул кишига айланиб, ўз вазифаларига киришади. Бу ўринда ҳар биримиз, онамизнинг ҳузурида ёшимиз 40 дан ошган бўлсада, баъзан ёш бола каби тиззаларига бош қўйиб эркаланишимиз ҳам бор нарса.
БРОДАРИМ! ТАСАВВУР ҚИЛИНГ!
Сизни қизингиз бор. Сиз уни парвариш қилиб болалар боғчаси, ўқув ерларига бериб муҳаббатла ўстирдингиз.
Кейин сиз уни турмушга чиқардингиз. У сизга набиралар туғиб берди. Унинг эри эса кўчаларда санғийди, ичади, чекади, хотинига (қизингизга) ва болаларига қўл кўтаради, жеркийди, ажралиш билан қўрқитади. Қизингиз эса фарзандларининг бахти учун, болалари етим қолмаслиги учун бу азиятларга чидаб яшамоқда.
ТАСАВВУР ҚИЛДИНГИЗМИ?
Энди аёлингизга қўполлик қилишдан олдин бир ўтириб ўйланг. У сизнинг қулингиз эмас аёлингиздир. Сиз уни яратмадингиз, боқиб парвариш қилиб ўстирмадингиз ҳам. У, ота онаси бағрини, қариндошларини, шинам уйини ташлаб сизни деб келди. У ҳам бир мустақил инсондир ва Аллоҳнинг омонатидир. Омонатни зое қилманг!
ХОТИННИНГ ОДОБИ
Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» каби чиройли сўзлар билан қаршилайди.
Эрининг уст кийимини, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров қўлидан олади.
Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.
Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.
Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам изн олиши яхши.
Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.
Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.
Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.
Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.
Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.
Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.
Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.
Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.
Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.
Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.
Бундай аёли бор эр дунёдаёқ жаннатга эришибди. Бу каби аёлининг қадрига етмаган эр хар нарса бўлгани яхши.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев