573. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барака таомнинг ўртасидан нозил бўлади. Демак, уни атрофидан енг, ўртасидан еманг», дедилар».
Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.
574. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отамга меҳмон бўлдилар. Биз у зотга таом ва ҳийс қўйдик. Шунда ундан едилар. Сўнг хурмо келтирилди. У зот (хурмодан) ер ва данакни кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жамлаб, икки бармоқлари билан ташлар эдилар. Кейин ичимлик келтирилди. Уни ичдилар. Кейин уни ўнг тарафларидагига узатдилар. Отам у зотнинг уловлари юганидан ушлаганча: «Бизни дуо қилинг», деди. Шунда у зот: «Аллоҳим, уларга берган ризқингни баракали қилгин ва уларни мағфират қилгин, (уларга) раҳм қилгин», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
575. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар ва ундан оғизларини чайқадилар ҳамда: «Унинг мойи бор», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
576. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кишининг таоми уч кишига кифоя, уч кишининг таоми тўрт кишига кифоя», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
577. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон ҳеч қандай таомни айбламадилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев