Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Китобнинг «Фотиҳа»сини қироат қилмаса, унинг намози бўлмас», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: «Китобнинг Фотиҳаси» Фотиҳа сурасидир. Шофеъий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳаблари бу ҳадиси шарифни далил қилиб, ҳар ракъатда Фотиҳа сурасини ўқиш рукндир, усиз намоз — намоз бўлмайди, деганлар. Уларнинг фикрича, ким Фотиҳа сурасини ўқимаса, унинг намози саҳиҳ бўлмайди. Аммо Ҳанафийларнинг ижтиҳодларига кўра, ҳадиснинг маъноси қуйидагича: ким Фотиҳа сурасини ўқимаса, унинг намози тўлиқ бўлмайди. Шунинг учун уларда Фотиҳа сурасини ўқиш вожиб ҳисобланади. Ким унутиб қўйса, саждаи саҳв қилса, намози тузалади. Демак, икки томон ҳам намозда Фотиҳа сурасини ўқиш лозимлигини таъкидлайди. Ҳеч ким бу сураи карима ўқилмасин, демайди. Фақат Фотиҳа сурасини қироат қилиш ҳукмини турлича айтадилар, холос. Биринчи томон фарз, деса, иккинчи томон вожиб, дейди. Икки томоннинг ҳам ўзига яраша далиллари бор. Ҳозир...ЕщёУбода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Китобнинг «Фотиҳа»сини қироат қилмаса, унинг намози бўлмас», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: «Китобнинг Фотиҳаси» Фотиҳа сурасидир. Шофеъий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳаблари бу ҳадиси шарифни далил қилиб, ҳар ракъатда Фотиҳа сурасини ўқиш рукндир, усиз намоз — намоз бўлмайди, деганлар. Уларнинг фикрича, ким Фотиҳа сурасини ўқимаса, унинг намози саҳиҳ бўлмайди. Аммо Ҳанафийларнинг ижтиҳодларига кўра, ҳадиснинг маъноси қуйидагича: ким Фотиҳа сурасини ўқимаса, унинг намози тўлиқ бўлмайди. Шунинг учун уларда Фотиҳа сурасини ўқиш вожиб ҳисобланади. Ким унутиб қўйса, саждаи саҳв қилса, намози тузалади. Демак, икки томон ҳам намозда Фотиҳа сурасини ўқиш лозимлигини таъкидлайди. Ҳеч ким бу сураи карима ўқилмасин, демайди. Фақат Фотиҳа сурасини қироат қилиш ҳукмини турлича айтадилар, холос. Биринчи томон фарз, деса, иккинчи томон вожиб, дейди. Икки томоннинг ҳам ўзига яраша далиллари бор. Ҳозиргача намозда ҳамма албатта Фотиҳа сурасини ўқийди. Аммо баъзи кишилар имомларнинг олий даражадаги илмий мулоҳазаларини тушунмай туриб, омма ичида турли гаплар тарқатиб, келишмовчиликларга сабаб бўлишади. Бундай ҳаракатлар шариатимизга мутлақо зид ишдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким намоз ўқиса-ю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса, бас, у (намоз) ноқисдир, (уч марта) батамом эмасдир» деганлари намозда Фотиҳа сурасини ўқишнинг ҳукми ҳақидаги мазҳаблар тортишувида Ҳанафий мазҳаби учун жуда ҳам кучли далилдир. Чунки «ноқис» дегани намоз бўлади-ю, камчилик билан бўлади, деган маънони англатади. Унинг орқасидан «батамом эмасдир» дейилиши бу фикрни яна ҳам қувватлайди. Биз «ноқисдир», деб таржима қилган ибора ҳадис матнида «хидожун» деб келган, бу ибора чала туғилган туя боласига нисбатан ишлатилади. Бу эса худди Ҳанафий мазҳаби уламолари айтган муддаони билдиради. Улар «Фотиҳа сураси ўқилмаган намоз тарки вожиб бўлганлиги учун чала намоз бўлади. Саждаи саҳв қилмаса бўлмайди», дейишади. Уларнинг фикрича, бу ҳадис ўзидан аввалги ҳадисдаги «намози бўлмас» жумласини «намози тўлиқ бўлмас», деб тафсир қилишини айтишади. Шу билан бирга, Шофеъий мазҳаби уламоларининг «хидож» сўзини «фасод» деб таъвил қилишларини танқид қиладилар. ...ЕщёПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким намоз ўқиса-ю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса, бас, у (намоз) ноқисдир, (уч марта) батамом эмасдир» деганлари намозда Фотиҳа сурасини ўқишнинг ҳукми ҳақидаги мазҳаблар тортишувида Ҳанафий мазҳаби учун жуда ҳам кучли далилдир. Чунки «ноқис» дегани намоз бўлади-ю, камчилик билан бўлади, деган маънони англатади. Унинг орқасидан «батамом эмасдир» дейилиши бу фикрни яна ҳам қувватлайди. Биз «ноқисдир», деб таржима қилган ибора ҳадис матнида «хидожун» деб келган, бу ибора чала туғилган туя боласига нисбатан ишлатилади. Бу эса худди Ҳанафий мазҳаби уламолари айтган муддаони билдиради. Улар «Фотиҳа сураси ўқилмаган намоз тарки вожиб бўлганлиги учун чала намоз бўлади. Саждаи саҳв қилмаса бўлмайди», дейишади. Уларнинг фикрича, бу ҳадис ўзидан аввалги ҳадисдаги «намози бўлмас» жумласини «намози тўлиқ бўлмас», деб тафсир қилишини айтишади. Шу билан бирга, Шофеъий мазҳаби уламоларининг «хидож» сўзини «фасод» деб таъвил қилишларини танқид қиладилар. Аввал айтилганидек, бу тортишув оғзаки тортишув бўлиб, амалга келганда ҳамма бир хил йўл тутади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бу ҳадиси шарифни эшитиб, Фотиҳа сурасини намозда ўқиш ўта аҳамиятли эканлигини тушуниб етган кишиларда савол пайдо бўлиб, улар томонидан Абу Ҳурайрага: «Биз имомнинг ортида бўламиз?!» дейилди». Демак, ўша сўраган одамлар имомнинг ортидан иқтидо қилиб турганларида Фотиҳа сурасини ўқимас эканлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳадисни эшитиб, Фотиҳа сурасини ўқиш шунчалар таъкидланган экан, бизнинг имом ортидан уни ўқимай туришимиз қандай бўлади, деган маънодаги мазкур саволни беришди. Шунда у киши: «Уни ичингда ўқи», деди». Яъни бундан, имомнинг ортида бўлганингда Фотиҳа сурасини ичингда ўқи, деган маъно тушунилади. Имомнинг ортидан туриб, қироат қилиш масаласи кейин келади. Лекин ушбу ўринда «Уни ичингда ўқи» дейиш Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ўз ижтиҳодлари эканлигини айтиб ўтишимиз керак. Чунки шундай қилишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўргандим ёки эшитдим деганлари йўқ. Балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлари бошқа нарса, яъни Фотиҳа сурасининг фазли тўғрисидаги ҳадиси қудсий бўлиб, уни қуйидагича баён қилмоқдалар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ таоло «Намозни Ўзим ила бандам орасида иккига тақсим қилганман...», деган. Уламоларимиз «Ушбу иборадаги «намозни» сўзидан мақсад, «Фотиҳа сурасини» деганидир», дейдилар. Чунки у намозда ўқилади ва уни ўқиш намознинг бир бўлаги ҳисобланади. Намоз эса Аллоҳ учун бўлиши маълумдир.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 5
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Китобнинг «Фотиҳа»сини қироат қилмаса, унинг намози бўлмас», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Китобнинг Фотиҳаси» Фотиҳа сурасидир.
Шофеъий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳаблари бу ҳадиси шарифни далил қилиб, ҳар ракъатда Фотиҳа сурасини ўқиш рукндир, усиз намоз — намоз бўлмайди, деганлар. Уларнинг фикрича, ким Фотиҳа сурасини ўқимаса, унинг намози саҳиҳ бўлмайди.
Аммо Ҳанафийларнинг ижтиҳодларига кўра, ҳадиснинг маъноси қуйидагича: ким Фотиҳа сурасини ўқимаса, унинг намози тўлиқ бўлмайди. Шунинг учун уларда Фотиҳа сурасини ўқиш вожиб ҳисобланади. Ким унутиб қўйса, саждаи саҳв қилса, намози тузалади.
Демак, икки томон ҳам намозда Фотиҳа сурасини ўқиш лозимлигини таъкидлайди. Ҳеч ким бу сураи карима ўқилмасин, демайди. Фақат Фотиҳа сурасини қироат қилиш ҳукмини турлича айтадилар, холос. Биринчи томон фарз, деса, иккинчи томон вожиб, дейди.
Икки томоннинг ҳам ўзига яраша далиллари бор. Ҳозир...ЕщёУбода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Китобнинг «Фотиҳа»сини қироат қилмаса, унинг намози бўлмас», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Китобнинг Фотиҳаси» Фотиҳа сурасидир.
Шофеъий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳаблари бу ҳадиси шарифни далил қилиб, ҳар ракъатда Фотиҳа сурасини ўқиш рукндир, усиз намоз — намоз бўлмайди, деганлар. Уларнинг фикрича, ким Фотиҳа сурасини ўқимаса, унинг намози саҳиҳ бўлмайди.
Аммо Ҳанафийларнинг ижтиҳодларига кўра, ҳадиснинг маъноси қуйидагича: ким Фотиҳа сурасини ўқимаса, унинг намози тўлиқ бўлмайди. Шунинг учун уларда Фотиҳа сурасини ўқиш вожиб ҳисобланади. Ким унутиб қўйса, саждаи саҳв қилса, намози тузалади.
Демак, икки томон ҳам намозда Фотиҳа сурасини ўқиш лозимлигини таъкидлайди. Ҳеч ким бу сураи карима ўқилмасин, демайди. Фақат Фотиҳа сурасини қироат қилиш ҳукмини турлича айтадилар, холос. Биринчи томон фарз, деса, иккинчи томон вожиб, дейди.
Икки томоннинг ҳам ўзига яраша далиллари бор. Ҳозиргача намозда ҳамма албатта Фотиҳа сурасини ўқийди. Аммо баъзи кишилар имомларнинг олий даражадаги илмий мулоҳазаларини тушунмай туриб, омма ичида турли гаплар тарқатиб, келишмовчиликларга сабаб бўлишади. Бундай ҳаракатлар шариатимизга мутлақо зид ишдир.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намоз ўқиса-ю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса, бас, у (намоз) ноқисдир, (уч марта) батамом эмасдир», дедилар».
Бас, Абу Ҳурайрага:
«Биз имомнинг ортида бўламиз?!» дейилди. У киши:
«Уни ичингда ўқи. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ таоло «Намозни Ўзим ила бандам орасида иккига тақсим қилганман. Ва бандамга сўраган нарсаси бўлур.
Бас, банда: «Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламийн», деса, Аллоҳ таоло «Бандам Менга ҳамд айтди», дейди.
Ва: «Ар-Роҳманир Роҳийм», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам Менга сано айтди», дейди.
Ва: «Малики явмиддин», деса, У: «Бандам Мени улуғлади», дейди. (Ва бир марта) «Бандам Менга солди», дейди.
Бас: «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн», деса, «Бу Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлур», дейди.
Бас: «Иҳдинас сиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта алайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валаддооллийн», деса, «Бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси бўлу...ЕщёАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намоз ўқиса-ю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса, бас, у (намоз) ноқисдир, (уч марта) батамом эмасдир», дедилар».
Бас, Абу Ҳурайрага:
«Биз имомнинг ортида бўламиз?!» дейилди. У киши:
«Уни ичингда ўқи. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ таоло «Намозни Ўзим ила бандам орасида иккига тақсим қилганман. Ва бандамга сўраган нарсаси бўлур.
Бас, банда: «Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламийн», деса, Аллоҳ таоло «Бандам Менга ҳамд айтди», дейди.
Ва: «Ар-Роҳманир Роҳийм», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам Менга сано айтди», дейди.
Ва: «Малики явмиддин», деса, У: «Бандам Мени улуғлади», дейди. (Ва бир марта) «Бандам Менга солди», дейди.
Бас: «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн», деса, «Бу Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлур», дейди.
Бас: «Иҳдинас сиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта алайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валаддооллийн», деса, «Бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси бўлур», дейди», деганларини эшитганман», деди».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасининг намозда ўқилиши зарурлиги ва унинг фазли ҳақида сўз юритмоқдалар.
«Уммул-Қуръон» — «Қуръоннинг онаси» — Фотиҳа сурасининг исмларидан бири.
«Ким намоз ўқиса-ю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса, бас, у (намоз) ноқисдир, (уч марта) батамом эмасдир» деганлари намозда Фотиҳа сурасини ўқишнинг ҳукми ҳақидаги мазҳаблар тортишувида Ҳанафий мазҳаби учун жуда ҳам кучли далилдир. Чунки «ноқис» дегани намоз бўлади-ю, камчилик билан бўлади, деган маънони англатади.
Унинг орқасидан «батамом эмасдир» дейилиши бу фикрни яна ҳам қувватлайди.
Биз «ноқисдир», деб таржима қилган ибора ҳадис матнида «хидожун» деб келган, бу ибора чала туғилган туя боласига нисбатан ишлатилади. Бу эса худди Ҳанафий мазҳаби уламолари айтган муддаони билдиради. Улар «Фотиҳа сураси ўқилмаган намоз тарки вожиб бўлганлиги учун чала намоз бўлади. Саждаи саҳв қилмаса бўлмайди», дейишади. Уларнинг фикрича, бу ҳадис ўзидан аввалги ҳадисдаги «намози бўлмас» жумласини «намози тўлиқ бўлмас», деб тафсир қилишини айтишади.
Шу билан бирга, Шофеъий мазҳаби уламоларининг «хидож» сўзини «фасод» деб таъвил қилишларини танқид қиладилар. ...ЕщёПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким намоз ўқиса-ю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса, бас, у (намоз) ноқисдир, (уч марта) батамом эмасдир» деганлари намозда Фотиҳа сурасини ўқишнинг ҳукми ҳақидаги мазҳаблар тортишувида Ҳанафий мазҳаби учун жуда ҳам кучли далилдир. Чунки «ноқис» дегани намоз бўлади-ю, камчилик билан бўлади, деган маънони англатади.
Унинг орқасидан «батамом эмасдир» дейилиши бу фикрни яна ҳам қувватлайди.
Биз «ноқисдир», деб таржима қилган ибора ҳадис матнида «хидожун» деб келган, бу ибора чала туғилган туя боласига нисбатан ишлатилади. Бу эса худди Ҳанафий мазҳаби уламолари айтган муддаони билдиради. Улар «Фотиҳа сураси ўқилмаган намоз тарки вожиб бўлганлиги учун чала намоз бўлади. Саждаи саҳв қилмаса бўлмайди», дейишади. Уларнинг фикрича, бу ҳадис ўзидан аввалги ҳадисдаги «намози бўлмас» жумласини «намози тўлиқ бўлмас», деб тафсир қилишини айтишади.
Шу билан бирга, Шофеъий мазҳаби уламоларининг «хидож» сўзини «фасод» деб таъвил қилишларини танқид қиладилар. Аввал айтилганидек, бу тортишув оғзаки тортишув бўлиб, амалга келганда ҳамма бир хил йўл тутади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бу ҳадиси шарифни эшитиб, Фотиҳа сурасини намозда ўқиш ўта аҳамиятли эканлигини тушуниб етган кишиларда савол пайдо бўлиб, улар томонидан Абу Ҳурайрага:
«Биз имомнинг ортида бўламиз?!» дейилди».
Демак, ўша сўраган одамлар имомнинг ортидан иқтидо қилиб турганларида Фотиҳа сурасини ўқимас эканлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳадисни эшитиб, Фотиҳа сурасини ўқиш шунчалар таъкидланган экан, бизнинг имом ортидан уни ўқимай туришимиз қандай бўлади, деган маънодаги мазкур саволни беришди. Шунда у киши:
«Уни ичингда ўқи», деди».
Яъни бундан, имомнинг ортида бўлганингда Фотиҳа сурасини ичингда ўқи, деган маъно тушунилади.
Имомнинг ортидан туриб, қироат қилиш масаласи кейин келади. Лекин ушбу ўринда «Уни ичингда ўқи» дейиш Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ўз ижтиҳодлари эканлигини айтиб ўтишимиз керак. Чунки шундай қилишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўргандим ёки эшитдим деганлари йўқ. Балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлари бошқа нарса, яъни Фотиҳа сурасининг фазли тўғрисидаги ҳадиси қудсий бўлиб, уни қуйидагича баён қилмоқдалар:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ таоло «Намозни Ўзим ила бандам орасида иккига тақсим қилганман...», деган.
Уламоларимиз «Ушбу иборадаги «намозни» сўзидан мақсад, «Фотиҳа сурасини» деганидир», дейдилар. Чунки у намозда ўқилади ва уни ўқиш намознинг бир бўлаги ҳисобланади. Намоз эса Аллоҳ учун бўлиши маълумдир.
«Ва бандамга сўраган нарсаси бўлур».
Яъни, ўша иккига бўлинган Фотиҳа сурасидан Менга сано бўлур, бандамга сўраган нарсаси бўлур.
«Бас, банда: «Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламийн», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам Менга ҳамд айтди», дейди».
Яъни, қачонки банда Фотиҳа сурасини ўқишни бошлаб, «Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламин» – «Оламларнинг Роббисига ҳамд-шукр ва мақтовлар бўлсин», деса, Аллоҳ таоло фаришталарга «Бандам Менга ҳамд, шукр ва мақтовлар айтди», дейди. Аллоҳ таолонинг «бандам» дейиши банда учун чексиз бахт.
Қуръони Каримда ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни энг олий мақомларда «бандам», деб зикр қилган.
«Ва: «Ар-роҳманир роҳийм», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам Менга сано айтди», дейди».
Аллоҳ таолонинг бу икки улуғ сифатини...ЕщёҲадиснинг давоми ҳам шу фикрни тасдиқлайди. Фотиҳа сураси етти оятдан ташкил топган бўлиб, биринчи уч ояти Аллоҳ таолога ҳамду санодан иборат. Охирги уч ояти сўровдан иборат. Ўртадаги бир оят эса ярми санодан, ярми дуодан иборат.
«Ва бандамга сўраган нарсаси бўлур».
Яъни, ўша иккига бўлинган Фотиҳа сурасидан Менга сано бўлур, бандамга сўраган нарсаси бўлур.
«Бас, банда: «Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламийн», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам Менга ҳамд айтди», дейди».
Яъни, қачонки банда Фотиҳа сурасини ўқишни бошлаб, «Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламин» – «Оламларнинг Роббисига ҳамд-шукр ва мақтовлар бўлсин», деса, Аллоҳ таоло фаришталарга «Бандам Менга ҳамд, шукр ва мақтовлар айтди», дейди. Аллоҳ таолонинг «бандам» дейиши банда учун чексиз бахт.
Қуръони Каримда ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни энг олий мақомларда «бандам», деб зикр қилган.
«Ва: «Ар-роҳманир роҳийм», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам Менга сано айтди», дейди».
Аллоҳ таолонинг бу икки улуғ сифатини ихлос билан эслаш, тиловат қилиш – У зотга сано айтиш эканлигини Аллоҳ таолонинг Ўзи баён қилмоқда.
«Ва: «Маалики явмиддийн» деса, У: «Бандам Мени улуғлади», дейди».
Яъни, банда Фотиҳа сурасининг «Маалики явмиддийн» – «(Қиёмат) жазо кунининг Подшоҳи» оятини тиловат қилса, Аллоҳ таоло «Бандам Мени улуғлади», дейди.
Ва бир марта «Бандам Менга солди», дейди».
Имом Муслимнинг ривоятида худди мана шу жумла йўқ. Бу ҳадиснинг ровийларидан баъзилари томонидан айтилган гап бўлса керак. Яъни, бу ҳадисни ривоят қилиш давомида бир марта «бандам Мени улуғлади», деган ривоят келса, бошқасида унинг ўрнига «Бандам Менга солди», деган жумла келган.
«Бас: «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн», деса, «Бу Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлур», дейди».
Яъни қачонки банда «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн» – «Фақат Сенгагина ибодат қилурмиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз» оятини ўқиса, Аллоҳ таоло:
«Бу Мен билан бандам ўртасида. Менга унинг ибодати бўлур, бандамга сўраган нарсаси бўлур», дейди».
Банданинг сўрайдиган нарсаси эса суранинг иккинчи ярмида қуйидаги оятларда келади.
«Бас: «Иҳдинас сиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта алайҳим, ғойрил мағдуби алайҳим валаддооллийн», деса...»
Яъни, бизни тўғри йўлга бошлагин – Ўзинг неъмат берганларинг йўлига. Ғазаб қилинганларникига ва залолатга кетганларникига эмас», деса, Аллоҳ таоло:
«Бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди», деганларини эшитганман», дейди».
Бундан Фотиҳа сурасининг фазли нақадар улуғ эканлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бундан буён уни ўқиганимизда доимо ушбу маъноларни тўлиқ тасаввур этишимиз лозим бўлади.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди