Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Алҳамдулиллаҳ Оллоҳ. фарзанд аталмиш неъматни ато этди. Қизим ҳози 3 ёшда .Аёлим ва онам билан биргаликда ёшлигидан исломий тушунчаларни ўргатишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бир масалада ўйланиб қолдим. Ҳолат шундай-қизим онам ва аёлим намоз ўқиётган вақтда ёнларига туриб ўқийдиган одат чиқарди бу яҳwи албатта лекин кўп ҳолларда ёшлиги сабаб кулиш ёки намозҳоннинг олдини кесиб ўтиш ҳолати пайдо бўляпти илтимос маслаҳат бернг бу ҳолатда қизимни намоз уқиётганлардан узоқроқ тутган яҳшими ёки аста секин ўрганганими? Саволим ноўрин бўлса минг бор узр . Яқинда ҳудо ҳоҳласа иккинчи фарзандимиз туғилади. Илтимос дуо қилсангиз фарзандларим ислом динига ҳизмат қиладиган тақводор бўлиб вояга етса
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Майли, ўйнаса ҳам, намоз ўқувчиларга халақит берса ҳам бўлаверади. Набий алаҳиссалом қиз набираларини кўтариб олиб намозга ўтганлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев