сизни яхшилик билан мукофотласин)
сўзида нималар бор эканини билсангиз,
албатта, уни ўртангизда ўзаро
кўпайтирган бўлардингиз...
Яхшиликка ташаккур.
Алоҳ таоло:
«Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини
ёлғон дея олурсиз?!» деган (Роҳман, 60 -
61).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга шукур қилмаса, одамларга
ҳам ташаккур қилмайди», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга бир ато берилса, топса, унга
яраша қайтарсин, топмаса, мақтов
айтсин. Ким мақтов айтса, батаҳқиқ,
шукур
қилибди. Ким беркитса, батаҳқиқ,
куфрони неъмат қилибди», дедилар».
[1]Термизий ва Абу Довуд ривоят
қилишган.
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга бир яхшилик қилинса ва у ўша
яхшилик қилувчига: Жазакаллоҳу
хойрон-Аллоҳ сени яхшилик ила
мукофотласин, деса, баҳтаҳқиқ,
мақтовни охирига етказган бўлади»,
дедилар».Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят
қилишган.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
дедилар: "Агар сизлардан бирингиз ўз
биродарига: "Жазакаллоҳу хойрон" (Аллоҳ
сизни яхшилик билан мукофотласин",
деган сўзида нималар бор эканини билса,
албатта, уни ўртангизда ўзарон
кўпайтирган бўлардингиз".
(Ибн Абу
Шайба "Мусоннаф" (26519)). Манба араб
тилида.
[1] Бу ҳадиси шарифга амал қилароқ
бировдан бирор ҳадя ёки совға олган
киши ўша олган нарсасига яраша жавоб
ҳадяси ва совғаси қилиши керак. Агар
бергани бирор нарса топмаса, ўзига ҳадя
берган киши ҳаққига яхши сўзлар айтмоғи
керак.
Бошқача қилиб айтганда, яхшилаб
ташаккур айтиши лозим. Агар шуни ҳам
қилмаса, ўзига етган неъматга куфрони
неъмат қилган бўлади.
Қўлланилиши:
Аёл кишига: Жазакиллоху хойрон, аёл
кишига жавобан: ва иййяки (сизни хам);
Эркак кишига: Жазакаллоху хойрон,
жавобан: ва иййяка (сизни хам);
Кўпчиликка: Жазакумуллоху хойрон,
жавобан: ва иййякум (сизларни ҳам);
Булар билан бир қаторда: Баракаллоху
фийкум - Аллох сизларни баракотласин
сўзи ҳам қўлланилади.
Аёл кишига - Барокаллоху фийки, аёл
кишига жавобан: ва фийки;
Эркак кишига- Барокаллоху фийка,
жавобан: ва фийка;н
Кўпчиликка: Баракаллоху фийкум, жавоб-
ва фийкум;
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай дедилар: «Ким менинг
суннатимдан бир суннатни тирилтирса,
сўнг унга одамлар амал қилсалар, у учун
ўшанга амал қилган кишиларнинг ажрича
ажр бўлади, лекин бу уларнинг ажридан
бирон нарсани камайтирмайди. Ким бир
бидъатни пайдо қилса, у учун ўша
бидъатга амал қилган кишилар гуноҳича
гуноҳ бўлади, лекин бу уларнинг
гуноҳидан бирон нарсани
камайтирмайди»
(Ибн Можа 209, Термизий 2677. Имом Абу
Исо Термизий, имом Бағавий, имом Ибн
Ҳажар Ҳайтамий ва шайх Албоний
ҳадисни саҳиҳ эканини тасдиқлади.
аранг: «Сунан ат-Термизий» 3/128,
«Шарҳ ас-Сунна» 1/198, «аз-Заважир»
1/98, «Саҳиҳ Сунан Ибн Можа»).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев