Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки – мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидир», дедилар».
Термизий ва Бухорий ривоят қилишган.
Тўйхона пештоқининг икки тарафига келин-куёвнинг катта расмлари илинган. Ташриф буюрувчи эркакларнинг ўша расмга кўзи тушишини била туриб, бўлажак аёлининг расмини илишларига индамаган эркак жинсига мансуб мавжудотларнинг ҳамиятли, рашкли, мард эркак бўлишларини Аллоҳ таоло насиб этсин!
Келиннинг уйи олдига бориб, аёл-қизларга хос нозиклик ва назокат билан эгилиб-эгилиб “куёв салом” қилаётган ”эркак”ларга Аллоҳ таоло ор-номус берсин
@Кўнгил_халовати
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1