Предыдущая публикация
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, киришга изн сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бy уруғининг қандай ҳам ёмон одами», дедилар.
У кириб келганда очиқ чеҳра билан кутиб олдилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳақда айтган эдим, у зот: Аллоҳ фоҳиш ва мутафаҳҳишни ёқтирмайди, дедилар.
Шарҳ: Фоҳиш — шармсиз ишларни қилувчи одам. Мутафаҳҳиш – шармсиз гапларни сўзловчи одам.
Бу ерда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги киши олдиларига кирмасидан олдин унинг бор сифатини айтибдилар. Бу ҳам ғийбат бўлмаган экан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев