Кўрдим сени фақат онамга,
Кўрдим баъзан баъзи боламга,
Кўринмайсан нечун оламга,
Қайлардасан қайтақол меҳр.
Кетдингми ё тоғу тошларга,
Саҳроси йўқ боғу роғларга,
Малҳам бўлгин қора доғларга,
Қайлардасан қайтақол меҳр,
Сен йўқ учун оқибат ҳам йўқ,
Соғинч бўлди ловуллаган чўғ,
Ҳеч-кимсага қара вафо йўқ,
Қайлардасан қайтақол меҳр.
Мухаббат ҳам сен билан экан,
Ишқ уйида ўсди бир тикан,
Сенла ўтган кунлар кун экан,
Қайлардасан қайтақол меҳр.
Оқибат ҳам кетди ортингдан,
Инсонларни қилмишларидан,
Чидолмадинг билдим орингдан,
Қайлардасан қайтақол меҳр.
Отам билан кетдингми сен ҳам,
Елкам узра босиб олди ғам,
Тўхта кетай сен билан мен ҳам,
Қайлардасан қайтақол меҳр.
Қалбим йиғлар кўзим кулса ҳам,
Сен сиз ортиб борар дарду ғам,
Менга фарқи биргина сен кам,
Қайлардасан қайтақол меҳр.
(ФАРҲОДХОН.)Муалиф..
@Кўнгил_халовати
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1