🌿 Ғазабнинг давоси сукутдир.
🌿 Гапим мақбул бўлиши шарт эмас, муҳими рост бўлсин.
🌿 Инсон ўз фикри орқали оламини гулзорга айлантиради ёки тиканзорга.
🌿 Бизларга икки қулоқ, икки кўз ва битта тил ато этилган. Бу эса, камроқ гапириб, кўпроқ кўришимиз ва эшитишимиз зарур эканлигидан далолатдир.
🌿 Дунёдаги энг яхши нарса бу маърифат, ва энг ёмон нарса бу жаҳолатдир. Розилик ва қаноат табиий бойликдир, маишатпаратстлик эса, сунъий фақирликдир.
🌿 Доимо эсингизда тутинг, башариятнинг ҳолати доим ҳам бирдек бўлмайди. Бас шундай экан, насибангиз келиб турганда ўзингизни бахтиёр сезишда ҳаддингиздан ошманг. Шунингдек, насибангиз озайганда бундан ўта куйиниб, ношукрлик қилиб қўйманг.
🌿 Кучли ақллар мафкуралар устида баҳс юритади, ўртача ақллар воқеалар устида мулоҳаза юритади. Заиф ақллар эса, шахслар устида баҳс қилади.
🌿 Гапир, токи мен сени кўрай. Овозинг сенинг мавжудлигингдан дарак беради. Мавжудлик қуруқ гапиришга қодир бўлишдан кўра аҳамиятлироқдир. Зеро, сенинг сўзинг, сенинг ўзинг демакдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1