Предыдущая публикация
Бахтли кунлар этарди давом,
Қор ёғса ҳам, гулласа бодом
Дадажоним уйда бўлсайди.
Эркаласа сочимни силаб,
Дуо қилса бахтимни тилаб.
Худойимдан сўрадим йиғлаб,
Дадажоним уйда бўлсайди.
Тунлар йиғлаб чиқмасди онам,
Силжимасдим ёнидан бир дам
Нурга тўлиб кетарди олам
Дадажоним уйда бўлсайди.
Тахоратга тайёрлардим сув,
Тунлар кўксим босмасди қўрқув
Кўз ёшларим тўкилмасди дув.
Дадажоним уйда бўлсайди.
Кўнар эдим йўғу-борига,
Ўтқизардим уйнинг тўрига,
Жонин жойлаб қалбим қўрига
Дадажоним уйда бўлсайди.
Бувим ҳаста бўлмасми эди,
Соғинч ўлсин кўксимни еди,
Қўшни бола даданг йўқ деди,
Дадажоним уйда бўлсайди!
Малика Салимова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев