----------
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ҳадича розияллоҳу анҳонинг ёшлари қирқда эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлари йигирма бешда эди. Ҳадичада йигирма беш ёшга тушиб келадиган қалб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда қирққа чиқадиган ақл бор эди. Улар иккаласи саодатли яшашди.
Яшаш учун лозим бўлган ашёларга эга бўлишинг муҳим. Аммо қандай яшашни билишинг ундан ҳам муҳимдир. Ўзингга муносиб инсонни учратсанг ундаги тафсилотларни титкилаб уни зое қилма!
Икки киши бир кишига айланиши мумкин. Бошқа бир томондан эса кўпчилик бир-бирига ўхшашгани учун турмуш қуришади. Натижада ўзаро фарқлари кўп эканлиги аниқ бўлиб қолади. Улар бир-бирига ўхшашсада икки кишилигича қолаверишади.
Замонга кўп эътибор берманг. Чунки ҳаёт синовлардан иборат.
Баъзиларнинг соч-соқоли оқарсада гўдаклигича қолаверади. Баъзи ёшларнинг эса ақли тажриба оловларида пишган бўлади.
У жуда бой аёл эди. Аммо у эрини ўзи молик бўлган энг қиммат нарсаси эканлигини ҳис қилар эди.
Эри фақир эди. Аммо у хотинига унинг моли арзимас эканлигини англатар эди.
Сен оила қур, қандайдир шартнома эмас. Аёл кишининг моли учун уйланма. Хазинага уйланган киши нақадар бахтсиз! Баъзан уни алдашинг мумкин, аммо ҳамма вақт эмас. Аёл киши сени унинг пули учун уйланганингни сезиб қолса сенга қули каби муомала қила бошлайди.
Азиз синглим! Кишига пули учун турмушга чиқишдан сақлан. Оламдаги барча ҳашаматли тахтлар аёл киши учун севган эрининг кўксида ухлаганига тенг кела олмайди. Агар севги бўлмаса барча тақинчоқлар ва зийнатлар тилладан бўлган ғулга айланади.
Ҳар қандай хизматкор ва чўрилардан севган хотининг қуйиб берган бир пиёла қаҳва лаззатлироқдир. Чунки у хотин эрини севади.
Севмаган эринг агар сени энг кулгули театрга олиб борса ҳам сенга кулгуни сотиб олиб бера олмайди. Суймаган эринг сенга кўп совғалар сотиб олиб бериши мумкин. Аммо сен суйган турмуш ўртоғи ўзининг қалб боғидан тортиқ қилган бир дона гулни олган аёлнинг ҳисларини ҳеч қачон ҳис қила олмайсан.
У зотга ваҳий тушганда қаттиқ қўрқдилар, титрадилар. У зотнинг катта қабилалари бор эди. Кўп ақраболари бор эди. Мухлис дўстлари кўп эди. Аммо у зот ўзларининг хотинлари қучоғига шошилдилар. Унинг иссиқ қучоғида титроқларини тўхташишни истадилар. У зот гўё: «Сен менинг қабиламсан!», деяётгандек эдилар.
Агар маҳзун бўлсанг ўз маҳзунлигинг ила хотининг олдига бор. Агар чарчасанг ўз чарчоқларинг ила хотининг олдига шошил. Унга шикоят қилишинг эркаклигингга путур етказмайди. Уни ўз ишингга шерик қилишинг эркаклигингга путур етказмайди. У юрагинг яқинидаги эгри қовурғадан яратилган! У сенга ватан ва қабила бўлиш учун яратилган. Сен унга муносиблигингни кўрсат, у ҳам сенга ватанинг ва қабиланг эканини кўрсатади!
Синглим! Эринг билан бирга бўл!
Унга қарши бўлма!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам титраб келганларида у зотни хотинлари ўз қучоғига олган эди, тинчлантирган эди, хотиржам қилган, у зотни Аллоҳ ташлаб қўймаслигини айтган эди.
Агар эринг молидан шикоят қилиб келса, унга бойлиги сен эканлигингни айт. Агар аҳлидан шикоят қилиб келса, аҳли сен эканингни айт. Сенга муҳтож бўлиб келганида сени топа олмаслигидан сақлан. Эркак киши катта гўдакдир. У уришадиган тўпга бўлган эҳтиёжидан кўпроқ меҳрли қучоққа эҳтиёж сезади. Сен унинг ватани бўлки, у сенинг солиҳ фуқаройинг бўлсин. Сен унинг онаси бўлки, у сенинг гўдагинг бўлсин. Сенинг гўзал бўлишинг, илмли бўлишинг, маданиятли бўлишинг албатта яхши. Аммо аёл бўлишни унутма. Аёллик сулукдир, шакл эмас!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев