Ким деб атай сени, айтгин мусулмон?
Иймонингдан айро бўлди ҳаётинг,
Ажрата билмадинг яхшию ёмон.
Йўқотдинг аслида оринг ғуруринг,
Ким деб атай сени, айтгин мусулмон?
Ўз юртингда сени қулдек кўрганда,
Дўстинг ким душман ким, билмадинг ҳайрон.
Тоғутга югурдинг дининг турганда,
Ким деб атай сени, айтгин мусулмон?
Биродарим, деса кўксин итардинг,
Жимсан жигарларинг ётоғи зиндон.
Хоинларни бошинг узра кўтардинг,
Ким деб атай сени, айтгин мусулмон?
Мўъминликни даъво қилиб ёлғондан,
Куфр қонунларин айладинг меъзон.
Амалинг мос эмас, узоқ Қуръондан.
Ким деб атай сени, айтгин мусулмон?
Исломга даъватни жиноят атаб,
Аҳкомларни бузиб айладинг баён.
Ўз ақиданг билмай ўзинг ёмонлаб,
Ким деб атай сени, айтгин мусулмон?
Эргашганинг мунофиқу фосиқлар,
Бугун меҳробингнинг тўрида чаён.
Хоин деб ном олди наҳот ҳолислар,
Ким деб айтай сени, айтгин мусулмон
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев